FAZLIDDIN DOMLA MARUZALARI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Андижон вилояти Андижон тумани Экин-тикин МФЙ "Усмон Зиннурайн" жомеъ масжиди Имом хатиби Фазлиддин домланинг долзарб маърузаларини ва бошқа домлаларнинг маърузаларини тинглаб боришингиз мумкин!
Таклифларни админга @Uzbegim_VS @FazliddinAbdullayev91

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri




МЎМИННИНГ НИЯТИ

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: Мўминнинг нияти амалидан кўра (савобга) тезроқ эришувчидир.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар алайҳиссалом: “Мўминнинг нияти амалидан яхшироқдир. Мунофиқнинг амали эса ниятидан яхшироқ. Ҳар бир киши ниятига кўра амал қилади. Мўмин бирор амални бажарса, қалбида бир нур ёришади”, - деганлар.
Имом Табароний ривояти.

Шарҳ: Маълумки, ҳар бир банда амалдан олдин ният қилади. Гарчи шу ниятини амалга ошира олмаса ҳам, унга бир савоб ёзиб қўйилади. Мўмин бир солиҳ амални бажарса, ихлосига қараб 10 баробардан 700 баробаргача, балки ундан ҳам зиёдароқ ажр-савобни қўлга киритиши мумкин. Бироқ амал қилинди савобга эришилди, бу шундай давом этаверади дегани эмас-да! Амал фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бажарилиши, унга риё (хўжа кўрсин) ва сумъа (хўжа эшитсин), кибр аралашмаслиги лозим. Акс ҳолда, амалдан ният афзал бўлиши аниқ. Аслида ниятни холис Аллоҳ учун қилишнинг ўзи осон эмас.
Тўғри ният қилинганидан кейин уни амалга ошириш ҳам бир мунча мушкулотларни келтириб чиқаради. Аллоҳ таолонинг тавфиқу фазли ила ният амалга ошди, лекин уни риё ва сумъадан сақлаб қолиш ундан ҳам қийин масала. Шундай экан, амалларимизга эътиборли, эҳтиёткор бўлишимиз, улар қабул бўлди деб хотиржам юравермаслигимиз, Аллоҳ таолодан амалларимизни ҳусни мақбул айлаб, кўплаб солиҳ амалларга муваффақ қилишини сўраб дуоларимизда бардавом бўлишимиз лозим.

“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан.

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


🤲🏻 Оила тинчлиги учун ўқиладиган дуо

📌 Аёллардан бири айтади: "Узоқ пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу:
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
✳️ "Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи" деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим.
❇️ Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт).
❗️Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман. Субҳаналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим.
‼️ Сизлар ҳам ушбу дуони ёдлаб олинглар. Уйларимизни ва сизларни уйларингиз аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин!".

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari




#Ҳадис

Ўзингиз яхши кўрган нарсани биродарингизга ҳам раво кўринг!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунича мўмин бўла олмайди», деяётганларини эшитдим».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


#Ҳадис

Абу Яҳё Суҳайб ибн Синон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўминнинг иши ажойиб-да! Ҳар ишдан унга яхшилик келаверади. Бу фақат мўминларга хос, бошқаларда ундай эмас. Хурсандчилик етса, шукр қилади ва унинг учун мана шу хайрдир. Ёмонлик етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун хайрдир».
Имом Муслим ривояти

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari




Бировни кофирга чиқариш гуноҳ

“Такфир” тушунчаси “бировни кофирга чиқариш”, “кофир деб ҳисоблаш” маъноларини англатади. Шариатимизда мусулмон кишини аниқ ҳужжат бўлмасдан туриб, “кофир” деб ҳукм қилиш ўта хатарли бўлиб, асло мумкин эмас! Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
لا تَقُولُوا لِمَنْ أَلْقَى إِلَيْكُمُ السَّلامَ لَسْتَ مُؤْمِناً
яъни: “Сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан, деманглар”(Нисо сураси 94-оят).
Бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
رَواهُ الإمامُ البُخاري عن ثابتٍ بنِ الضَحَّاكِ رضي الله عنه) "وَمَنْ قَذَفَ مُؤْمِناً بِكُفْرٍ فَهُوَ كَقَتْلِهِ"
яъни: “Ким мўмин кишини кофирга чиқарса, уни ўлдиргандек (гуноҳкор) бўлади” (Имом Бухорий ривоятлари).
Ушбу ҳадисга шарҳ ёзган уламоларимиз: “Мусулмонни ўлдирган қотил қанча гуноҳ олса, мусулмонни “кофир” деб ҳукм қилган кимса ҳам худди шундай гуноҳкор бўлади”, – деганлар. Ваҳоланки, мусулмонни ўлдириш қандай гуноҳ эканлигини биламиз.

Кофирга чиқаришнинг хатари ҳақидаги мушҳур ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
"أَيُّمَا امْرِئٍ قَالَ لأَخِيهِ: يَا كَافِر؛ فَقَدْ بَاءَ بِهَا أَحَدُهُمَا؛ إِنْ كَانَ كَمَا قَالَ، وَإِلا رَجَعَتْ عَلَيْهِ"
رواه الإمامُ مسلم عن عبدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رضي الله عنه
яъни: “Агар киши ўз биродарига: “Эй кофир” деса, иккисидан бири кофир бўлади. Агар биродари ҳақиқатан ҳам кофир бўлса, тўғри айтган бўлади, акс ҳолда бу гапи кофир дегувчини ўзига қайтади” (Имом Муслим ривоятлари).

Уламоларимиз ҳам мусулмонни “кофир” дейишдан қаттиқ ўзларини эҳтиёт қилганлар. Чунки улар бу ишда катта гуноҳ борлиги ва бу гап ўзига қайтиб қолишидан хабардор эдилар.
Ислом тарихидан маълумки, мусулмонни гуноҳи сабабли “кофир” дейишга биринчи бўлиб журъат этганлар “Хавориж” фирқаси бўлди. Улар: “Мўмин киши гуноҳ иш қилса, кофир бўлади, исломдан чиқади”, – дейишади.

Афсуски, ҳозирги кунда ҳам “Хавориж” фирқасининг ғоявий издошлари чиқиб турибди. Айни пайтда булар ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда ўзларига ҳамфикр бўлмаган ҳар бир мусулмонни осонгина кофирга чиқарадилар.

Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, барча уламолар бир овоздан ҳаром иш қилган киши, модомики уни ҳалол санамас экан, кофирга чиқарилмайди, балки фосиқ, гуноҳкор бўлади, дейдилар. Қолаверса, мазҳаббошимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Фиқҳул акбар” китобларида шундай деганлар:
وَلاَ نُكَفِّرُ مُسْلِمًا بِذَنْبٍ مِنَ الذُّنُوبِ وَاِنْ كَانَتْ كَبِيْرَةً اِذَا لَمْ يَسْتَحِلَّهَا
яъни: “Мусулмон киши катта гуноҳлардан бирини қилса ҳам, модомики ўшани ҳалол санамаса, кофирга чиқармаймиз”.

Аммо ҳозирги кундаги адашган оқимлар аъзолари: “Мўмин дейиш учун тўқсон тўққизта далил бўлса-ю, кофир дейиш учун биргина далил бўлса, тўқсон тўққизини қўйиб, ўша бир далилни олиш керак”, – дейишгача бориб етдилар. Бу эса барча аҳли сунна уламоларимизнинг тутган йўлларига тамомила зиддир.

Мусулмонларни кофирга чиқарувчиларнинг асосий хатолари – динни пухта билмаслик, оят-ҳадисларни енгил-елпи тушиниш, мўътабар мужтаҳид уламолар, муфассирлар ва ҳадисларга шарҳ ёзган буюк олимларнинг сўзларини билмасликлари ёки билсалар ҳам, эътиборга олмасликларидир.

Шуни айтиш мумкинки, мусулмонни кофирга чиқаришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, тобеинлар ва уларга эргашган уламоларимиз гуноҳкор мусулмонларни кофирга чиқармаганлар.

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассаламу алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин!
Роббим бизга насиб этсин!
https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Muslimun.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#isro #meroj #namoz
🗣ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассаламу алайкум!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


#Ҳадис

БАНДАГА МУЛОЙИМЛИГИ УЧУН БЕРИЛАДИГАН НАРСА

Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ мулойимдир ва мулойимликни яхши кўради. Мулойимлик учун қўполликка бермаган нарсани беради», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мулойимликка алоҳида ажр-савоб ва даражотлар берар экан. Шунинг учун мўмин банда мулойим, юмшоқ, ниҳоятда хушмуомала инсон бўлиши керак. Бу ҳақиқатни кундалик ҳаётимиз давомида зинҳор унутмаслигимиз лозим. Афсуски, воқеликда бундан йироқлигимиз бор. Қўполлик ва дағаллик кўпинча мулойимликдан устун келиб қолади. Ислом динининг фазилатини қарангки, ўзимизнинг бугунги ҳаётимиз учун ниҳоятда зарур бўлган сифатни шахсимизда мужассам қилганимиз учун бизга ажр ва савоб ваъда қилинмоқда.

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.