Fazl.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


@Fazl_uz kanaliga xush kelibsiz!
Taklif va murojatlar uchun: @Abdulloh3004
Розина Биллаҳи Роббан ва Бил Ислами Дийнан ва Би Муҳаммадин Росулан

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Жаннатда кун ва тун бўлмайди. Албатта у ҳамиша нур ичра бўладир.”

Қуртубийнинг “Тазкира”сидан.

https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q


" Va ularning gaplariga sabr qil va ulardan chiroyli chetlash-la, chetlab tur" (Muzzammil, 10-oyat) . Oyatdagi "chiroyli chetlash" deganda nimani tushuniladi? "Tafsiri Hilol " 6-juz
So‘rovnoma
  •   Ularga ozor bermay tark qilish
  •   Urushmay, so‘kishmay tark qilish
  •   Ikkisi ham to'g'ri
  •   Endi bilib olaman
92 ta ovoz


بسم الله الرحمن الرحيم 🦅

«Ҳой инсонлар, туринг ўрнингиздан! Гуноҳларингиз билан ёндирган дўзах оловини намоз ўқишлик билан ўчирингиз..!»

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анху.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Мени, Сизни ва барча яхшиларни-шу тонгга ризқимизни қўшиб қўйгани қандай саодат!

Шукр билан ҳаётимиз чиройли, баракали ва файзлидир!

Бизга берилган неъматларга рози холда яшар эканмиз, ҳаётимиз зийнатланиб бораверади!

Табассум билан муаммолар енгиллашади!

Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади!

Дуо билан мушкуллар осон бўлади!

Яхши гап қалбнинг чанқоғини қондиради.

Қийин кунларда "ёнингдаман!"  деб турган яқинларни қиёматлик дўстларимиз деб биламиз!

Аллоҳ йўлида қўлни-қўлга берганларингиз кўп бўлсин,  ширин сўзли, очиқ юзли, нияти тўғри яхшиларга етишиб юринг!

Яна бир Тонгни, яна бир умидни, яна бир имкониятни берган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Кунингиз хайрли барокатли, энг муҳими дунёю, охиратингиз учун фойдали ўтсин. Амин.

https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q

2.9k 0 124 1 11

Ўзбекистон Мусулмонлар
        идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Чоршанба  15 - Январь 2025
            15 - Ражаб 1446

Тонг            -  06:23
Қуёш          -  07:46
Пешин       -  12:37
Аср             -  15:38
Шом           -  17:20
Хуфтон      -  18:39

Масжидга ўзинг тик туриб бориб турмасанг, бир куни сени у ерга ётқизиб олиб боришади.

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/fazl_uz


#Кавсар

إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ ٱلْأَبْتَرُ

Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесикдир.

Кавсар сураси 3-оят
@fazl_uz


#Кавсар

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَٱنْحَرْ

Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.

Кавсар сураси 2-оят
@fazl_uz


#Кавсар

إِنَّآ أَعْطَيْنَٰكَ ٱلْكَوْثَرَ

Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик.

Кавсар сураси 1-оят
@fazl_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
DUNYO TOʻRT NAFARNIKIDIR

Shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlari


https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q


Юлдузлар осмоннинг зийнати, безаги бўлсалар, худди шуниндек, уламолар ер юзига зийнат, безакдирлар.

https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q


Qaysi paytdagi ibodat ko'proq muvofiq kelishi va to'g'riroq bo‘lishi haqida Qur'onda zikr qilingan? "Tafsiri Hilol " 6-juz
So‘rovnoma
  •   Kechki payt qilingan ibodat
  •   Asr bilan shom orasida qilingan ibodat
  •   Sahar paytida qilingan ibodat
  •   Endi bilib olaman
66 ta ovoz


🦅 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

🍀💐 Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

🍀💐 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🍀💐 Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🍀💐 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох Ўзи паноҳига олсин.

Кунингиз хайрли файзли барокатли ўтсин. Амин.

@fazl_uz Каналимизга обуна бўлинг ва яқинларигизга ҳам улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q

3.2k 0 114 1 11

Ўзбекистон Мусулмонлар
        идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Сешанба  14 - Январь 2025
            14- Ражаб 1446

Тонг            -  06:23
Қуёш          -  07:47
Пешин       -  12:37
Аср             -  15:37
Шом           -  17:19
Хуфтон      -  18:38

Роббим! Гуноҳларим кўпайиб кетса, Сенга ҳеч бир зарар бермас. Тоат-ибодатим кўпайиб кетса ҳам, Сенга ҳеч бир манфаат бермас. Сен бутун оламлардан беҳожатсан.
Роббим! Гуноҳларим ҳар қанча улкан бўлмасин, Сенинг афвинг ундан ҳам буюкдир. Хатоларим ҳар қанча кўп бўлмасин, Сенинг марҳаматинг ундан ҳам улкандир.

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/fazl_uz


#Маъун

وَيَمْنَعُونَ ٱلْمَاعُونَ

Ва маоъунни ман қиладиганлардир.

Маъун сураси 7-оят
@fazl_uz


#Маъун

ٱلَّذِينَ هُمْ يُرَآءُونَ

Ана ўшалар риё қиладиганлардир.

Маъун сураси 6-оят
@fazl_uz


#Маъун

ٱلَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ

Улар ўз намозларини унитувчилардир.

Маъун сураси 5-оят
@fazl_uz


#Маъун

فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ

«Намозхонлар»га вайл бўлсин.

Маъун сураси 4-оят
@fazl_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
MOʻMIN MOʻMINNING BIRODARIDIR

Shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlari

https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q


Ёрдамчи илмларининг мақсади амалий томондан рўёбга чиқаришдир. Бунинг маъноси шуки, талаба ўша илмни ғоя сифатида ўрганмайди, балки соҳани ўрганувчи талаба уни амалиётга татбиқ этиш мақсадида ўрганади.
Масалан, наҳв илмининг мақсади эса тилнинг нутқдаги хатолардан сақлашга йўналтирилгандир.
Мантиқ илми эса, ақлни фикрлашдаги хатолардан сақлашга йўналтирилгандир.

https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q


Payg'ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam qaysi suralarni Hufton namozida qiroat qilardilar ? "Tafsiri Hilol" 6-juz
So‘rovnoma
  •   Mutoffifun va Fajr suralarini
  •   Toriq va Buruj suralarini
  •   Infitor va Inshiqoq suralarini
  •   Endi bilib olaman
38 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🦅Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Янги кунни Аллоҳнинг ҳузурида икки ракъат бомдод намозини ўқиш билан бошлашдан гўзалроқ нарса йўқ. Унда сен Аллоҳга муножот ва дуо қиласан, нафсинг шод, қалбинг хотиржам бўлади.        

Атбон ибн Молик ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат куни банда Аллоҳ таолонинг розилиги учун «Ла илаҳа иллаллоҳу!» деб айтса, Аллоҳ таоло унга дўзах оташини ҳаром қилади!» - дедилар».
(Имом Бухорий ривояти)

Кунни Аллоҳнинг зикри билан бошлайлик:

Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Аллоҳу Акбар
Ла Илаҳа Иллаллоҳ

Кунингизни Аллоҳ хайрли қилсин, Амийн.

https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q

4.6k 0 176 1 11
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.