"Отарчи опа" мурожаати ҳақида
Кеча халқ артисти Юлдуз Усмонова айрим отарчиларимизга бағишланган видеоси чиқди. Эмиш-ки, Гулнара Каримова ғирт ўғри, кечалари хизматга бориб, кейин пулларини ололмаган эканлар ва ҳ.з. Қойил-э, яна бир бор бу артист зоти ғирт икиюзламачи, ким амалда бўлса, ўшани оёғини ўпишга тайёрлигини исботлаб беришди.
Биринчидан, айнан шу опани ўзи "Гулисан" деб ашула айтиб, концертларида гулларни олиб, ўша пайт юрт раҳбари бўлган отасига момиқ пахталарни қўйиб юрарди.
Иккинчидан, Юлдуз Усмоновани айтганларини ўзини ҳурмат қилган одам унча эътиборга олмаса ҳам креак, чунки бир сафар рекламага тушган санъаткорларни ёмонлагандилар, энди ўзларини рекламалари ТВда айланиб, шаҳар бўйлаб расмлари осилиб ётибди. Артист зотини табиати шунақа шекилли, мисол, хизмат ҳақини кўпроқ берсанг, керак бўлса, оғилхонадаям ашуласини айтади.
Ўша пайт нима бўлган тақдирда ҳам Усмонова ҳозир жим туриши керак эди. Гапиргандаям бунақа кескин гапириши керак эмасди, деб ҳисоблайман.
Бундан нима хулоса қилиш керак, хулоса битта: артист зотига ишонч йўқ, эртага ер айланиб, Гулнора Каримова аввалги имкониятига яқинроқ вазиятга қайтса, бу опамиз бир думалаб баҳоналарнинг зўрини топиб олишлари аниқ.
Хуллас, бир донишманд айтганидек, артист зотини тили фақат қўшиқ айтганда айланиши керак!
P/S: Гулнара Каримовани оқламайман, уни тарафидамасман.
Жасурбек Норметов
Манба: @nationalperson
@fayzboguz