"Аҳмадбой" ҳақида...
Деярли 3 йилдан ошиқ давом этган суд ниҳоят ўз ишини ниҳоят якунлабди, Аҳмадбойга 14 йил қамоқ жазоси берилибди.
Темир панжара ортидаги интервьюсида айтишича, у одамларни мажбурламаган, ўзлари пул ва бошқа моддий қийматли бойликларни ўзлари олиб келишган. Бу тўғри. Халқимиз содда-да барибир, қора молини олиб келган ёки унча катта суммани топширганлари майли, лекин яшаб турган уйини, машинасини сотиб қанақа қилиб бегона одамга топшириш мумкин, яна ҳужжат ўрнида оддий бир парча қоғоз ҳисобланса.
Иккинчи томондан, аслида банк шунақа тизимда ишлаши ва одамлар кўчадаги оддий бир одамга эмас, балки давлат банкига ишониб, хоҳлаган суммада омонатларини қўйиш керакмасмиди аслида? Банкларимиз арзимаган фоиз берган пайтда, Аҳмадбой 100 % қилиб қайтариб турса, табиийки кўпчилик шу йўлни танлаган.
Яна бир савол туғилганди ўша пайт, нимага шунча йил Аҳмадбойга индамаган Ҳукумат, нимага бирдан бу ноқонуний ҳисобланган фаолиятни "сезиб" қолди, ёки арқонни узунроқ ташлаб, кўпроқ пул йиғилсин деганмиди, ким билсин яна. Ўша Аҳмадбой ушланган 2016 йили у ҳақида кўрсатув бўлганди, шу кўрсатувда бир кўчада савдо қиладиган опани гапи анча ҳақиқатга яқин эди, яъни опа: нимага ман кўчада майда-чуйда (қурт, семичка, тамаки) сотсам, дарров налўгчи югуриб келади-ю, Аҳмадбой юзлаб одамларни пулини йиллаб олади-ю, уни сезишмайди" деган эдилар.
Аҳмадбой акамиз охирида апелляция бермаслигини, суд қароридан рози эканлигини ва асосийси Президентимиздан афв этишларини сўрабди, демак, тахминан муддати ярмига қисқарди-ёв.
Жасурбек Норметов.
Манба: @nationalperson
@mutolaa_uz - Илмий, маърифий, ижодий каналга марҳамат!
@fayzboguz