Бугун собиқ Ички ишлар вазири З. Алматовнинг "Ўзбекистон овози" газетасига берган интервьюси эълон қилинди. Ушбу интервьюда Алматов шайҳ Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларини ҳам эслаб ўтибди.
Эмишки, Ўзбекистон раҳбарияти, хусусан Биринчи Президент Ислом Каримов томонидан шайҳ ҳазратларига ҳеч қанақа тазйиқ ўтқазилмаган экан.
Тўгриси, бу гапга кўпчилик қатори мен ҳам умуман ишонмадим. Қайтанга ўша пайтдаги раҳбарларга яна нафратим ошди.
Алматовнинг айтишича, мустақилликни илк йилларида, яъни анча қийин даврда шайҳ ҳазратлари: "Мени деб уруш, тўполон бўлмасин" деб мажбур чет элга чиқиб кетган эканлар.
Ғалати мантиқ, ишониш қийин масала. Нимага?
Биринчидан, "Илм денгизи" деб таъриф берилган инсон ҳеч қачон Ватанини оғир пайтда ташлаб кетмайди.
Иккинчидан, Ислом динини чуқур билган шайҳдек зот керак бўлса Ватан учун жонини ҳам беришга тайёр бўлади, аммо асло четда томошабин бўлиб ўтирмайди.
Учинчидан, Президентимиз Чилонзордаги янги масжид қурилишида шайҳ ҳазратлари хақида ўз фикрларини билдириб ўтгандилар, қандай қийинчиликларни кўрганларини қисман айтиб ўтгандилар. З. Алматовнинг фикрлари эса умуман тескари янгради.
Тўртинчидан, нимага тазйиқ бўлмаган бўлса, ТВга рухсат берилмади, оламдан ўтганларида бир оғиз таъзия билдиришмади ўша раҳбарлар?
З. Алматовни ҳам тушунса бўлади, ўша пайт динни унча тушунмаган раҳбариятни айтганини бажарган. Ҳозир эса ўша раҳбарларни очиқдан-очиқ танқид қила олмайди.
Шайҳ ҳазратларини қисқа муддатда бажарган ишлари, ёзган бебаҳо китобларини бутун Ўзбекистонга қанчалик фойда бўл(аёт)ганини кўриб, бир нарсадан қаттиқ афсусланамиз - бу инсонни анча йил четда юрганлари биз учун катта йўқотиш бўлди, жуда катта. Бу инсонни кеч қадрига етишди барибир, алалоқибат ўзлари ялиниб олиб келишди. Аслида, шундай инсон бизни диёримиздан чиққанлиги бизнинг катта бахтимиз эди, лекин буни тушунмаган ёки тушунишни хоҳлашмаган.
Майли, шу қисқа муддатда шайҳ ҳазратлари анча бойликлар қолдириб кетдилар, шунисига ҳам шукр!
Жасур Норметов
Манба: @nationalperson
@fayzboguz
@mutolaa_uz - Илмий, маърифий, ижодий каналга марҳамат!
@ArabianPerfume - Бирлашган Араб Амирликларидан келтирилган энг сара мушк-анбарлар шу ерда!