Зарафшонда юз берган мана бу ҳолат юзасидан обуначиларимиздан бири қуйидагича фикр билдирибди:
"Бир йилдан буён Италиядаман. Карантин даврини ҳам Италияда ўтқаздим. Карантин вақтида Ўзбекистонга қайтмай тўғри қилган эканман. Бугун ИИБ ходимларининг фуқароларимизга қилаётган қўпол муомаласини кўриб, шунга амин бўляпман.
Италияда ҳаммаси бошқача. Бир куни карантин вақтида маскамни уйда қолдириб, дўконга чиққан эдим. Маҳаллий мелисалар ёнимга келиб, шунчаки, кейинги сафар маска тақиб кўчага чиқишимни сўрашди. Бақирмади, қичқирмади, жаримага тортмади ёки уриб туртмади, шунчаки "Per facore" (илтимос) деб қўйди. Ваҳоланки, Италияда бу касаллик жуда кескин тарқалиб кетган, ҳаммани кучли ваҳима босган эди. Маска тақиш қонуний эмас, ижтимоий мажбурият экан.
Биздаги ҳуқуқ-тартибот идора вакиллари эса ўзлари маскани фотошоп қилади-да, маскасиз юрган фуқароларни мошинага мажбурий босади. Сабаб нима?
Зарафшондаги воқеа видеосини кўриб, асабим портлади. Яқинда мен яшайдиган шаҳар кўчасида жанжал бўлди. Полиция узоғи 3-4 дақиқада келиб, вазиятни бостирди. Ўша безориларни ҳам асраб-авайлаб мошинасига ўтирғизди. Зарафшонда эса ёш болани маска тақмаганлиги учун туртиб, бўйнига уриб, мошинасига соляпти. Молгаям бунақа муомала қилинмаса керак."
Европанинг кўплаб мамлакатларида психологик тестдан ўта олмаган одамнинг полиция бўлиши иложсиз ҳисобланади. Чунки бу катта масъулиятни талаб этадиган оғир вазифа эканини ҳамма тушунади. ИИВ фуқаролар билан тўғри муомалада бўлишни ўргатадиган махсус дастурларни ишга туширса мақсадга мувофиқ бўларди. Қачонлардир бу иш амалга ошар, унгача эса бу ҳақда қайта-қайта такрорлашга тайёрмиз.
«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w