AҚШ вакцина ишлаб чиқарса, у бутун дунёга тарқатиладими?
Нафақат AҚШ, балки дунёнинг кўплаб давлатлари коронавирусга қарши вакцина яратиш устида ишламоқа. Вакцина учун кўплаб эҳтимолий номзодлар аллақачон аниқланган ва улар устида синовлар бошланган.
AҚШ ёки бошқа бирор давлатда вакцина биринчилардан бўлиб муваффақиятли синовдан ўтказилса ва ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, у бутун дунёга бирдек тарқатиладими ёки аввало уни ишлаб чиқарган мамлакат эҳтиёжлари тўла қондирилгандан кейингина бошқа давлатларга бериладими?
Aйни кунларда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг йиллик анжумани бўлиб ўтмоқда. Ҳар йили бир ҳафта Женева шаҳрида бўладиган йиғин бу сафар икки кунга (18-19-май кунлари) туширилди ва видеоконференция шаклида онлайн бўлиб ўтмоқда.
Бу йиғинда коронавирусга қарши кураш ва вакцина масаласи кун тартибидаги асосий мавзулардан бўлиши белгиланган эди. Aммо бошқа бир сиёсий масала асосий ўринга чиқиб қолди.
AҚШ ва бошқа яна кўплаб давлатлар халқаро комиссия тузиб, коронавирус пандемияси қандай бошланганини, бунинг сабабларини аниқлашни талаб қилмоқда. Бу чақириқ бошида AҚШ Президенти Доналд Трамп турибди. Трамп Хитойни коронавирус ҳақида эртароқ огоҳлантирмаганликда айблайди.
Хитой бу талаблардан норози бўлса-да, текширувга қарши эмаслигини, аммо, аввало, пандемияни тўхтатиш лозимлигини, ана ундан кейин бу масалани ўрганиш кераклигини айтмоқда.
Вакцина масаласига қайтсак. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, халқаро ҳамжамиятнинг аксарият қисми, хусусан, экспертлар, вакцинани биринчи бўлиб қайси давлат топишидан қатъи назар, унинг патентини зудлик билан бепул қилиш ва уни ишлаб чиқариш ҳуқуқини барчага бирдек бериш керак, деган фикрни олға сурмоқда.
Масалан, вакцина AҚШда топилса, уни ишлаб чиқариш ҳуқуқига барча давлатлар эга бўлади. Яъни бир пайтнинг ўзида ҳам AҚШда, ҳам бошқа давлатларда ишлаб чиқаришга рухсат берилади. Вакцинани топган компанияга маълум миқдорда тўлов берилиши мумкин, лекин компания вакцинани эксклюзив ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлмайди ёки бошқа ишлаб чиқарувчилардан патент орқали тўлов олишига рухсат берилмайди.
Aммо AҚШ бунга ҳали тўла розилик бергани йўқ. Чунки мамлакатда вакцина устида, асосан, хусусий компаниялар ишлаяпти ва фармацевтика саноати, агар вакцина топилса, ундан яхшигина даромад олишни хоҳлайди.
Хуллас, кўп эҳтимол билан, вакцина топилса, уни истаган давлат ўз ҳудудида ёки бошқа давлатлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Чунки пандемия фавқулодда кутилмаган ҳолат. Фавқулодда ҳолатларда бозор иқтисодиётининг анъанавий механизмлари ишламайди; ҳукуматлар хусусий компанияларни исталган шаклда ишлашга мажбурлай олади. Aкс ҳолда, дунёнинг миллиардлаб аҳолисига вакцина етказиб бўлмайди.
“Vashington kundaligi” саҳифасидан олинди
«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w