“Мужикмисан?”
Тоҳир Маликнинг бир олтин иқтибоси бор: “Қайси халқнинг диёнатини билмоқчи бўлсанг, аёлларининг кийинишига қара!”. Ҳақ гап. Бу гапда нафақат кийим-кечак, балки аёлларимиз кунора дуч келишга мажбур бўлаётган “машаққат либослари” назарда тутилган бўлса, не ажаб. Жамиятимизда аёлларимизнинг тутган ўрни, бажараётган роли кўз кўриб, қулоқ эшитмайдиган даражага етиб келган. Бу аслида жуда ва жуда аянчли ҳодисадир. Уятли ҳодисадир. Биз, эркаклар учун том маънода уятли!
Арзон мардикор кучи ҳам, “маънавиятсиз бозорчи” ҳам, чет элдаги хизматкор ҳам улар.
Уйимизга МИБдан, қўшни уйдан ёки шунчаки уй эгасини йўқлаб келишса, эркаклар ўрнида ташқарига чиқиб жавоб берадиганлар ҳам улар.
Бир автобусни тўлдириб, намойиш уюштирганлар ҳам, БМТ ваколатхонаси олдида пикет қилганлар ҳам, Хоразм йўлини ёпганлар ҳам, очлик эълон қилиб, митингга чиққанлар ҳам нозик хилқат вакиллари эмасмиди?
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўша “машҳур” гапларида жон бор, шекилли. Чиндан ҳам, “мужикмизми”? Эркаклик ғурури борми ўзи бизда? Фарзандлар келажагини эркаклардан кўра, кўпроқ аёл бош қотиришига, айнан аёллар оила ғамини еб яшашига кўникиб ҳам қолган эдик. Энди юрт ғамини ҳам шулар есинми?
Аёлларни айбламоқчимасман, аксинча, уларни мард инсоннинг ҳақиқий кўмагига муҳтож деб ҳисоблайман. Онгли, мустаҳкам, тараққиётида комил, баландпарвоз ваъдалардан холи жамиятга муҳтож. Зеро, ҳар бир эркак ўзини уйида ўзи бош бўлса, бугуннинг ушбу глобал муаммоси бу даражада тубан ҳолатга етиб бормас эди...
P.S: Барчадан узр сўрайман. Эҳтиросларга берилиб кетдим. Бу гаплар юрагимда мана бу видеодаги “аёллар разборкаси”ни кўрганимдан сўнг йиғилиб қолди.
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w