SAFAR dan repost
Бугун ахборот майдонида очлик эълон қилингани хақида икки ҳолат қайд этилди. Биринчи ҳолат бухоролик 17 йиллик тадбиркорнинг фирибгарлик билан судлангани оқибатида эълон қилинган. Очлик эълон қилган фуқаро унинг қамалишида Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев сабабчи эканлигини иддао қилмоқда.
Иккинчи ҳолатда эса оммавий очлик эълон қилинди. Бузилган уйлари учун бир йилдан бери компенсация тўланмаётганлигидан норози аёллар Андижон вилояти Балиқчи тумани ҳокимлиги устидан очлик эълон қилиш усулида арз қилиб чиқишди.
Бир кун учун икки очлик эълон қилиниши ҳолати бу кўп. Жуда кўп. Масъуллар вазиятни қўлга олишлари талаб этилади. Ва бу қанақадир ғарб масонларининг бизга уюштираётган фитнаси эмас. Одамлар нимадандир норози. Ҳар хил сабаб билан сўнгги умид сифатида шундай ишларга қўл уришмоқда. Шу даражагача олиб келмаслик зарур эди. Энди эса вазиятни юмшатиш керак, енгиллаштириш керак. Умид қиламизки масъуллар вазиятни юмшатаман деб, ўз креслосини сақлаб қолиш ниятида ақлбовар қилмас, космик ракета шаклидаги навбатдаги улкан қовунларини тушуришмайди. Вазиятга тўғри ва соғлом баҳо бера олишади.
Ўзбекистонда сўнгги пайтлар олиб борилаётган ислоҳотлар фонида камчиликларимиз ҳам билиниб қолмоқда. Улардан кўз юмиб қочиб бўлмайди. Ва тушунишим бўйича камчиликларнинг аксари кадрлар сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва маъмурий реформага эҳтиёжимиз ошиб бораётганидан далолат бермоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8UnIC90eFP8_Q