Қишлоқнинг аёли меҳнатдан ортиқ,
Заҳматдан, сабрдан ортиқ, не кўрди,
Даладан қайтибоқ, рўзғор ишига,
Қозон - ўчоғига ўзини урди...
Биғиллаб, сут сўрар бешикда бола,
Онанинг жилла бир вақти йўқ унга,
Йиғлаб, кутиб, ухлаб қолади бола,
Ўзбекнинг боласи кўнади шунга...
Ишидан қайтади эр ҳализамон,
Қадоқ қўли билан терисин артиб,
Кўзлари қизарган, асаблари қон,
Ҳафта бўлди юраги қўймоқда санчиб...
Нолимас кунидан қуруқ нонидан,
Боши ёрилса-да, урилиб тошга,
Ўзбекнинг аёли, Ўзбек эркаги
Бешигида ўрганган сабр бардошга...
Малоҳат МИРЗАЕВА
👉
@fayzboguz👈