РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ dan repost
ФУТБОЛ СОҲАСИДА ДЎСТЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
2021 йил 13 январь куни Қирғизистон Республикасининг Баткен ва Ўш области футбол ассоциациялари вакиллари Фарғона вилоятига ташриф буюришди. Мазкур ташрифдан асосий мақсад Қирғизистоннинг ҳар иккала ҳудудий ассоциациялари билан Фарғона вилоят футбол ассоциацияси ўртасида футболни ривожлантириш, “Миллионлар ўйини” орқали ҳалқлар дўстлигини янада мустаҳкамлаш, мутахассислар ва жамоалар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада юқори чўққиларга кўтаришдан иборатдир.
Қирғизистон Республикаси спорт делегацияси таркибида Қирғизистон Республикаси футбол ассоциацияси бўлим бошлиғи, Баткен ва Ўш областлари футбол ассоциацияси раҳбарлари, мураббийлар ва ҳакамлар бўлиб, улар дастлаб Фарғона шаҳридаги “Футбол маркази”га ташриф буюришди. Ташриф давомида қирғизистонлик мутахассислар бу ерда яратилган шароитлар ва вилоят футбол ассоциацияси иш фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ташриф якунида Қирғизистон Республикасининг Ўш ва Баткен области футбол ассоциациялари ҳамда Фарғона вилоят футбол ассоциацияларининг келгусидаги ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма Меморандуми имзоланди.
Шунингдек, қирғизистонлик ҳамкасблар билан биргаликда футзал бўйича “дўстлик” учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур ҳамкорлик дастури давомида меҳмонларга Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва вилоят футбол ассоциацияси вакиллари ҳамроҳлик қилишди.
https://t.me/RISHTON_24