ФАРҒОНА СПОРТИ МЕДИА МАРКАЗИ

@fargonasporti Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

@FARGONASPORTI
Ушбу каналимиз орқали Фарғона спортидаги энг қайноқ янгиликлардан хабардор бўлиб борасиз.
- Фарғона спорти,
- учрашувлар тафсилотлари,
- интервьюлар,
- энг сўнги янгиликлар
Биз билан боғланиш @abror0909
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
21.07.2019 21:17
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
69
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
~20
kunlik qamrov
~3
ta e’lon haftasiga
N/A
ERR %
0.33
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
@fargonasporti iqtibos olgan kanallari
CA_FUTBOL
Championat.asia
Go🇺🇿Uzbekistan
22 Nov 2020, 15:48
ПФК "НЕФТЧИ"
8 Nov 2020, 17:42
ПФК "НЕФТЧИ"
8 Nov 2020, 17:42
ПФК "НЕФТЧИ"
8 Nov 2020, 17:42
ПФК "НЕФТЧИ"
8 Nov 2020, 17:42
ПФК "НЕФТЧИ"
8 Nov 2020, 17:42
Sports.uz
4 Nov 2020, 04:56
Sports.uz
4 Nov 2020, 04:56
Sports.uz
4 Nov 2020, 04:56
SPORTS.uz
4 Nov 2020, 04:56
SPORTS.uz
4 Nov 2020, 04:56
SPORTS.uz
4 Nov 2020, 04:56
Ferghana Football Association
23 Oct 2020, 15:48
Ferghana Football Association
23 Oct 2020, 15:48
Ferghana Football Association
17 Oct 2020, 13:17
Diyor Imamkhodjaev
21 Sep 2020, 13:43
Ferghana Football Association
17 Sep 2020, 14:14
Ferghana Football Association
17 Sep 2020, 14:14
Ferghana Football Association
17 Sep 2020, 14:13
Ferghana Football Association
17 Sep 2020, 14:13
Ferghana Football Association
15 Sep 2020, 13:09
Ferghana Football Association
9 Sep 2020, 06:34
Ferghana Football Association
4 Sep 2020, 11:28
Ferghana Football Association
1 Sep 2020, 07:09
ROSHIDON_24
31 Aug 2020, 15:45
ROSHIDON_24
31 Aug 2020, 15:45
Ferghana Football Association
30 Aug 2020, 16:57
SPORT VAZIRLIGI
29 Aug 2020, 10:55
Ferghana Football Association
22 Aug 2020, 13:58
Ferghana Football Association
22 Aug 2020, 13:58
ФКҚЎҚОН-1912
9 Aug 2020, 14:35
ФКҚЎҚОН-1912
3 Aug 2020, 17:46
ФКҚЎҚОН-1912
1 Aug 2020, 08:03
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
"ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ-2021" ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?
Маълумки, Фарғонада ҳар йили анъанавий тарзда "Вилоят Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказиб келинади. Фарғона вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонида ташкил эталаётган бу йилги мусобақалар 23 январь санасидан старт олиши режлаштирилган.
Айни кунларда Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан мусобақада иштирок этишни мақсад қилган жамоаларни рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга қараганда, бу йилги "Вилоят Ҳоким кубоги - 2021" мусобақаси аввалгиларидан ўзгачароқ кўринишда бўлиши кутилмоқда. Вилоят ҳокиминигнг шахсан ўзи мазкур турнирни юқори савияда ўтказишга топшириқ берган.
Хусусан, Фарғона вилояти ҳокимлиги мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоага қимматбаҳо совғаларни ҳозирламоқда. Бу ҳам ўйинларнинг муросасиз кечишига сабаб бўлиши турган гап. Мазкур мусобақада Суперлига, ПРО-Лига, шунингдек қўшни Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан ҳакамлар жалб этилиши режалаштирилган.
Мусобақада водий клубларидан ташқари Тошкентнинг "Бунёдкор", Бухоронинг "Бухоро", жамоалари, шунингдек Тожикистон ва Қирғизистондан ҳам футбол клублари иштирок этадилар. Шунингдек "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Турон", "Андижон", "Истиқлол" каби водий клублари ҳам ҳар йилгидек ушбу мусобақада қатнашишлари маълум бўлган.
Ўйинлар "Нефтчи" спорт мажмуаси, Фарғона давлат университети стадиони, Фарғона футбол маҳорат мактаби ўйингоҳи ва Қувасойнинг "Цементчи" стадионларида бўлиб ўтиши белгиланган. Бундан ташқари мусобақанинг финал учрашувини "Истиқлол" стадионида ўтказиш варианти ҳам йўқ эмас.

Аброр ДЕҲҚОНОВ.
To‘liq o‘qish
ФУТБОЛ СОҲАСИДА ДЎСТЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

2021 йил 13 январь куни Қирғизистон Республикасининг Баткен ва Ўш области футбол ассоциациялари вакиллари Фарғона вилоятига ташриф буюришди. Мазкур ташрифдан асосий мақсад Қирғизистоннинг ҳар иккала ҳудудий ассоциациялари билан Фарғона вилоят футбол ассоциацияси ўртасида футболни ривожлантириш, “Миллионлар ўйини” орқали ҳалқлар дўстлигини янада мустаҳкамлаш, мутахассислар ва жамоалар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада юқори чўққиларга кўтаришдан иборатдир.
Қирғизистон Республикаси спорт делегацияси таркибида Қирғизистон Республикаси футбол ассоциацияси бўлим бошлиғи, Баткен ва Ўш областлари футбол ассоциацияси раҳбарлари, мураббийлар ва ҳакамлар бўлиб, улар дастлаб Фарғона шаҳридаги “Футбол маркази”га ташриф буюришди. Ташриф давомида қирғизистонлик мутахассислар бу ерда яратилган шароитлар ва вилоят футбол ассоциацияси иш фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ташриф якунида Қирғизистон Республикасининг Ўш ва Баткен области футбол ассоциациялари ҳамда Фарғона вилоят футбол ассоциацияларининг келгусидаги ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма Меморандуми имзоланди.
Шунингдек, қирғизистонлик ҳамкасблар билан биргаликда футзал бўйича “дўстлик” учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур ҳамкорлик дастури давомида меҳмонларга Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва вилоят футбол ассоциацияси вакиллари ҳамроҳлик қилишди.

https://t.me/RISHTON_24
To‘liq o‘qish
Championat.asia'dan repost
Илҳом Мўминжонов: "Олдимизга "Нефтчи"ни дастлаб Суперлигага, кейинчалик босқичма-босқич ОЧЛга олиб чиқиш вазифаси қўйилди" https://championat.asia/t/1EdzxhdO

Обуна бўлинг 👉 @championatasia

Lotincha kanal / Instagram / Facebook / Youtube / Odnoklassniki / Twitter
To‘liq o‘qish
https://telegra.ph/PRO-LIGA-CHEMPIONI-TA%D2%9ADIRLANDI-12-13
ПРО ЛИГА ЧЕМПИОНИ ТАҚДИРЛАНДИ!
Тақдирлаш маросими Бугун “Турон” жамоаси мавсум якунларига бағишланган тадбир ўтказди. Тадбирнинг биринчи қисмида жамоа аъзолари суперлига йўлланмасини қўлга киритишгани муносабати "Ўзбекистон" ўйингоҳида клуб вакилларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. Мазкур маросимда Ўзбекистон тумани ҳокими Қаҳрамонжон Джўраев иштирок этиб клуб вакилларини чемпионлик билан қизғин қутлаб, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда клуб ходимларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Шунингдек, маросимда туман…
https://telegra.ph/NEFTCHI-100-MILLION-S%D0%8EM-ZHARIMA-T%D0%8ELAJDI-12-09
"НЕФТЧИ" 100 МИЛЛИОН СЎМ ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ
“Нефтчи” – “Турон” учрашувидаги ҳолат бўйича ЎФA Тартиб-интизом қўмитаси қарори: беш футболчи ва "Нефтчи" жиддий жазоланди Фарғона шаҳрида ўтган “Нефтчи” (Фарғона) ва “Турон” (Яйпан) клублари ўртасидаги Про лиганинг 20-тур ўйинида футболга хос бўлмаган ҳолатлар содир бўлди. “Истиқлол” стадионида ўтган мазкур баҳснинг якунида ўйин ҳакамларига нисбатан қўпол ва тажовузкор муносабатда бўлиб, уларга тан жароҳати етказилди. ЎФA мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Ички ишлар вазирлиги, “Нефтчи” – “Турон” учрашувининг…
https://telegra.ph/NEFTCHI-FUTBOL-KLUBINING-RASMIJ-BAYONOTI-12-06
"НЕФТЧИ" ФУТБОЛ КЛУБИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ
Жорий йилнинг 1 декабрь куни ўтказилган "Нефтчи"-"Турон" учрашувидаги тартибсизликлар келиб чиққан ҳолат юзасидан бугун "Нефтчи" ФК қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга Фарғона вилояти ҳокими Х.Ҳ.Бозаров раислик қилди. Йиғилишда шунингдек,вилоят ҳокимининг спорт ва туризм ишлари бўйича маслаҳатчиси Ҳ.Аҳмедов, Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Абдиллазов, Фарғона НҚИЗ директори ўринбосари Б.Мўминов,"Нефтчи" ФК бош директори З.Ғофуров ҳамда Фарғона вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице президенти Н.Отақўзиевлар…
Аргентинада мотам

25 ноябрь куни афсонавий Диего Марадона 60 ёшида вафот этди. Clarin нашри хабарига кўра, Аргентина президенти Альберто Фернандес мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилди.
"Бунга ишонолмайман. Бу "Архентинос Хуниорс" (Марадонанинг биринчи клуби) мухлислари учун энг ёмон янгилик. Биз уни яхши кўрамиз. Бу қайғули янгилик", — деди Фернандес.
Марадона фаолияти давомида "Бока Хуниорс", "Барселона", "Наполи", "Севилья" ва "Ньюэллс Олд Бойз" клублари шарафини ҳимоя қилган эди.
УЕФА матбуот хизмати жаҳон футболидаги оғир жудолик муносабати билан Чемпионлар Лигаси баҳслари бир дақиқалик сукут билан бошланишини эълон қилди.
To‘liq o‘qish
Sizningcha ohirgi 3-yil ichida qaysi birinchi Vitse Prezidentning davrida Futbolda korrupsiyaga qarshi ko’proq kurash olib borildi va Futbo’limizda sezilarli o’sish ko’zga ko’rindi? 👉🏻 @GoUzbekistan 🇺🇿
Опрос
  • Umid Axmadjonov
  • Ravshan Ermatov
16630 голосов
“НЕФТЧИ” СУПЕРЛИГАГА ЯҚИНЛАШДИ, ”ТУРОН”ДА ҲАМ ИМКОНИЯТ БОР

👉http://farhaqiqat.uz/?p=15619
"Тоҳир-Бағдод" ТВда бугун Фарғона футбол ҳақидаги кўрсатувнинг навбатдаги сони эфирга кетади

Қадрли каналимиз обуначилари! Бугун соат 20:05 да "Тоҳир-Бағдод" телеканалида "Фарғона футболи ҳақида икки оғиз" кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга кетади.

Мазкур кўрсатувда "Турон" ва "Нефтчи" жамоаси ўртасидаги Фарғона дербиси, шунингдек Фарғона вилояти 2-лига баҳслари шарҳи ҳақида сўз боради.

Кўрсатувнинг такрорий намойиши эртага соат 08:00 ва 13:55 да эфирга узатилиши режалаштирилган.

Ўтказиб юборманг!
To‘liq o‘qish
“ТУРОН”НИНГ МАҒЛУБИЯТСИЗ ОДИМЛАРИ

👉http://farhaqiqat.uz/?p=15485
Умид Аҳмаджонов БААФА президенти билан учрашди
Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Умид Аҳмаджонов Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб, БАА футбол ассоциацияси президенти ва Ажман шаҳри мэри Рашид бин Ҳумаид Ал-Нуаймий билан учрашди.
Аҳмаджоновга Осиё Олимпия Кенгашининг халқаро алоқалар қўмитаси аъзоси ва Кураш халқаро ассоциацияси вице-президенти Зиёвиддин Хожиниязов ҳамроҳлик қилди.
Учрашув давомида томонлар БАА футбол ассоциацияси ва БААФА билан узоқ йиллик дўстлик муносабатларига эга бўлган Умид Аҳмаджонов ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Аҳмаджонов учрашувда БАА футбол ассоциацияси фаолияти нафақат БААда, балки Осиё ва дунёда футболни ривожлантиришга қаратилганини таъкидлади.
Музокаралар чоғида Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тўрт йил аввал бошланган ошкоралик сиёсати ва кенг кўламли ислоҳотлар сабаб Янги Ўзбекистон барча соҳаларда, жумладан, спорт ва футболда жадал ривожланиб бораётганини қайд этди.
Шунингдек, Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши шайх Аҳмад ал-Фаҳад ас-Сабоҳ бошчилигида коронавирус пандемияси оқибатларини муаммосиз бартараф этиш учун бутун Осиё бўйлаб спорт ҳаракатини ва унинг аъзоларини қўллаб-қувватлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини қўшимча қилди.
Томонлар ўзларини қизиқтирган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилиб ва самарали ҳамкорликнинг давом этишига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов 2019 йилнинг март ойида Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти лавозимига сайланганди.
To‘liq o‘qish
Умид Аҳмаджонов БААФА президенти билан учрашди