Энди чегарани тезроқ кесиб ўтмоқчи бўлсангиз пул тўлайсизЎзбекистонда 1 майдан чегарани кесиб ўтишда Fast
Track хизмати йўлга қўйилади. Бунинг учун сиз БҲМнинг 15 фоизи ( ҳозир 56 250 сўм) тўлашингиз керак бўлади. Бу турдаги фойдаланувчилар чегара назоратида ўзига хос VIP-шароитларда бўлишади: улар учун кафе, Wi-Fi, VIP-зал ва бошқа қулайликлар яратилган бўлади. Бундай хизматни божхона расмий сайти орқали олиш мумкин. Болалар ва ногиронлиги бор шахслар учун хизмат бепул бўлади.
👉 https://t.me/+KrFjj5yQ1SZjNDcy - энг тезкор ва мухим янгиликлар каналига аъзо бўлинг❗️