Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайландиБугун Миллий олимпия қўмитасида Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди.
Шу муносабат билан ташкил қилинган йиғилишда енгил атлетика спорт турларида эришилган ютуқлар билан кифояланмасдан, республикамизда уни янада оммалаштириш ҳамда бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш истиқболлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Навбатдан ташқари сайлов конференциясида федерация раисининг ўринбосарлари ва Бош котиби ҳам сайланди. Ташкилотнинг янги таҳрирдаги Устави қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Давлатимиз Раҳбари йиғилишда иқтидорли ёшларни топиш, олимпия спорт турларига тайёрлаш, уларни ва мураббийларни рағбатлантириш бўйича янги тизим йўлга қўйилиши муносабати билан бир қатор ташаббусларни
илгари сурдилар.