Fargʻona viloyati Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


🏢👉🏻Manzil: Farg'ona sh. B.Marg'iloniy ko'cha 4 uy
Murojaat uchun:👇 ☎️ 73 244-10-34
📝https://t.me/farbandlik_info
💎https://www.facebook.com/fvh.kqbb
Fikr-mulohazalar uchun muloqot maydoni

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Сизда Миграция агентлигининг HR бўлимига раҳбар бўлиш имконияти бор!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС)нинг вакант лавозимлар ягона порталида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи вакант лавозимига очиқ танлов эълон қилинибди.

Танловда қатнашинг! HR сифатида бу тизимга "ҳалоллик вакцинаси" билан эмланган кадрларни жалб қилишда ўз ҳиссангизни қўшинг!

Аризалар бугундан бошлаб 5 кун давомида қабул қилинаркан.

Ариза юбориш

👉@farbandlik_info


Mehnat to‘g‘risidagi qonunchilikda, mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlarda, shuningdek mehnat shartnomasida nazarda tutilgan hollarda xodim mehnat shartnomasida shart qilib ko‘rsatilgan mehnat vazifasiga ko‘ra ishni davom ettirayotganda ish beruvchidan mehnat shartlarini o‘zgartirishni talab qilishga haqlidir.

Xodimning mehnat shartlarini o‘zgartirish haqidagi arizasi u berilgan kundan e’tiboran 3 kundan kechiktirmay ish beruvchi tomonidan ko‘rib chiqilishi kerak.

Xodimning mehnat shartlarini o‘zgartirish haqidagi talablarini qanoatlantirish rad etilgan taqdirda, ish beruvchi unga rad etishning sababi to‘g‘risida yozma shaklda xabar qilishi kerak.

👉batafsil

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube








#Korrupsiya
O‘zbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish milliy kengashining 09.08.2024y.dagi 16-sonli bayoni bilan korxona va tashkilotlarda faoliyat yuritayotgan xodimlarning huquqiy savodxonligini oshirish, korrupsiyaga qarshi murosasiz munosabatni shakllantirish, qonunchilik, xizmat intizomi, odob-axloq qoidalari va ichki tartib qoidalariga rioya etilishini amalga oshirish yuzasidan joriy yilning 10-noyabridan 10-dekabrga qadar “Korrupsiyaga qarshi kurashish oyligi” deb e’lon qilingan.


   Shu munosabat bilan hamda vazirlikning 06.11.2024y.dagi 01/00-03/20-11284-sonli topshiriq xati ijrosini ta’minlash maqsadida viloyatning Dang‘ara tumani Kambag‘allikni qisqartirish va bandlikka ko‘maklashish bo‘limi rahbar-xodimlari hamda mahalladagi tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligi ta’minlash va kambag‘allikni qisqartirish masalalari bo‘yicha hokim yordamchilari ishtirokida  “Biz korrupsiyaga qarshimiz” mavzusida targ‘ibot muhokamasi o‘tkazildi.

🌐 Bosh boshqarma Axborot xizmati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўқон шаҳрида мутасаддиларга фуқароларнинг муаммоларини "маҳаллабай" ўрганиб, ҳал этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди

Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Жахонгир Жуманов Қўқон шаҳрида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилиб, эҳтиёжманд фуқароларни камбағалликдан чиқариш, тадбиркорлик ва кичик бизнесга йўналтириш, фуқароларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб қувватлаш, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган аҳолига эҳтиёж юқори бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга мўлжалланган тайёр лойиҳаларни таклиф этиш бўйича кўрсатмалар берди.

@farbandlik_info


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
21 ноябрь куни юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиб, туман тушади. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/659077

👉👉@farbandlik_info


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Axborot 24 | Prezident Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Bosh vazir lavozimiga nomzodni ko'rib chiqish va Vazirlar Mahkamasining majlisida ishtirok etdi

@farbandlik_info












Фарғона шаҳрида жойлашган мономарказида пробация назоратидаги шахсларни касбга йўналтириш ҳамда уларни иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди

Ушбу тадбирда пробация назоратида турган 43 нафар шахслар иштирок этди.

Тадбирда вилоят ИИБ Пробация бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратдаги шахсларнинг қайта жиноят содир қилмасликлари, юзасидан профилактик тушунтиришлар олиб борилди.

Мазкур ярмаркага таклиф этилган шахсларни дурадгорлик, чилангарлик ва оғир юк кўтариш қурилмаларида ишлаш йўналишларида касбга ўқитиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди. 2 нафар иштирокчи авто электрик ҳамда пайвандчилик касблари бўйича ишга қабул қилинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бир маҳалла – бир маҳсулот

Шунқор маҳалласида 1050 та хонадон бўлиб, унда 1300 та оила, 4460 нафар аҳоли яшайди. Бу ерда қайси уйга кирманг, мебелсозлик билан шуғуланаётганини кўрасиз. Ҳозирнинг ўзида “Шунқор”да мебелсоз 50 дан зиёд оилавий корхона ёки якка тартибдаги тадбиркор фаолият кўрсатяпти.

Батафсил: http://uza.uz/posts/659167

👉👉@farbandlik_info


Bandlik Vazirligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ponsod mahallasi ishsizlikdan xoli hududga aylandi

📍Buvayda tumanida Farg'ona viloyati kambag'allikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi boshlig'ining sayyor qabuli bo'lib o'tdi.

💎Qabul davomida "Ayollar daftari"da ro'yxatda turgan 22 nafar xotin-qizga hokim yordamchilari tavsiyasiga ko'ra, subsidiya asosida tikuv mashinalari topshirildi.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Давлатимиз раҳбари янги давр Янги Ўзбекистонимиз жадал ривожланадиган, янада юксак тараққиёт чўққиларини забт этадиган давр бўлишига ишонч билдирди.

Бу давр парламент ва Ҳукумат фаолиятида янгича ишлаш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш бўйича ибратли анъаналар шаклланадиган ва тарихга муҳрланадиган давр бўлади. Келажак авлодлар албатта фахр билан тилга оладиган ана шундай буюк тарих ва келажакни яратиш бизнинг ўз қўлимизда”,

- деди Президент.

Президент кейинги уч кун мобайнида Олий Мажлис аъзолари, кенг жамоатчилик билан мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги тараққиёти ҳақида атрофлича фикр алмашилганига эътибор қаратди.

2024 йилда – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да бажарган ишларимизга якун ясадик. Парламентимизда – “Халқ уйи”да депутатлар билан муҳокама қилинган барча ташаббус ва режаларни, уларда илгари сурилган ғоя, мақсад ва вазифаларни,
моҳият эътиборига кўра, Олий Мажлис ва халқимизга навбатдаги Мурожаатнома
десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз.

Сиз, ҳурматли депутатлар ва Ҳукуматимиз аъзолари, каттаю кичик барча раҳбарлар
мана шу Мурожаатномада белгилаб берилган улкан вазифаларни амалга оширишда фидойилик ва намуна кўрсатиб меҳнат қиласизлар,
деб ишонаман
”,

- деди Президент сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Ҳукумат йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиши белгиланди.

Ушбу дастурда “яшил” технологияларни жорий этиш, сувни тежаш, кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтириш, Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш, чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш, энг муҳими, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш каби масалалар устувор аҳамият касб этиши зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президентимиз сўзининг давомида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Facebook|Instagram|X

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.