Xushnudbek.uz dan repost
❗️ДИҚҚАТ, ЁЛҒОН ХАБАРЛАР!❗️
Бундай фавқулодда вазиятларда жамиятга бир тийинлик фойдаси тегмаса ҳам, қиладиган иши фақат ваҳима тарқатиш ва ёлғон хабарларни тўқиб чиқариш бўлган инсонлар ҳам афсуски орамизда йўқ эмас. Уларга Худо инсоф берсин.
Жумладан қуйидаги хабарлар фейк, яъни ёлғон хабарлардир:
❌ЁЛҒОН: «Хавфсизликни таъминлаш мақсадида эртадан бошлаб мактабларда рейдлар ўтказилади. Мактабда қўшимча дарслар ёки тўгаракларда иштирок этаётган ўқувчилар аниқланса, мактаблар жаримага тортилади»
❌ЁЛҒОН: «Дўконларда, автобусларда ва кўчаларда болалар аниқланса, ота-оналари жаримага тортилади»
❌ЁЛҒОН: «Бугун 23:00 ва тонгги 5:00 гача вертолётлар дезинфекция учун дори сепади. Дераза ва балконлар ёпиқ бўлиши лозим ва 23:00дан сўнг кўчаларда юриш мумкин эмас. Ҳарбий қисмдан хабар беришди»
❌ЁЛҒОН: “Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақланиб туради, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланади. Агар шу даврда кўп сув ичилса, туз ва уксусли сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолади”
❌ЁЛҒОН: "Коронавирусга оид маълумотлар бериб борувчи @koronavirusinfouz канали сохта ботлар орқали фойдаланувчисини кўпайтириб олган"
✅Илтимос, ҳурматли юртдошлар, Сизлар ҳам гуруҳ ёки каналларда дуч келган хабарни кўриб қолсангиз, худди тилла топгандай ваҳима қилиб, бир-бирингизга тарқатишни бас қилинг.
Озгина, кўп эмас, оооозгина Худо берган ақлингизни ишлатиб, «бу хабар тўғрими ўзи, буни бировларга тарқатишимдан менга неча пуллик фойда, шуни ҳовлиқиб бошқаларга тарқатмасам бир жойим камайиб қолмайдику, ёлғон нарсани тарқатиб, гуноҳга ботиб қолмай» деб ўйлаб олинг. Биз инсонмизку ахир, онгли мавжудотмиз, ҳайвонлардан фарқимиз ҳам айнан онгимиз, ақлимиз борлигида. Илтимос, ўзимизни тарбиялашга ўрганайлик, айниқса ҳозирги шароитда. Тушунганингиз учун раҳмат!
👉 @xushnudbek 👈