Балки бу ҳақида олдинроқ ҳам ёзгандирман. Биологик статуслар ҳақида.
Инсон бошқа инсонни ё ўзидан юқорироқ статусга эга, ёки тенг, ёки ўзидан паст ижтимоий-биологик статусга эга, деб билади.
Яъни, аёл эркакни ўзидан баланд, тенг ёки пастроқ статусда кўриши мумкин. Ва эркак аёлнинг кўзида ўз статусини кўтара олмайди, бироқ тушуриб юбориши мумкин.
Муомалада ҳам, масалан, ишхонада, агар аёл эркакни ўзидан юқори кўрмаса, гапига ҳеч қанақасига кирмайди. Ва нима қилмасангиз ҳам, авторитетингизни умуман тан олмаслиги мумкин.
Алоқа масаласида ҳам, аёл ўзидан юқорироқ эркакни севади, ундан ўғил кўрмоқчи бўлади. Ўзига тенг инсондан фарзанд кўрмоқчи бўлмайди, у билан ётиб турса ҳам. Ўзидан паст эркак эса хизматида бўлади, лекин аёлнинг танасидан фойдалана олмайди.
Албатта, истиснолар мавжуд. Масалан, аёл севмаган эркакка турмушга чиқади, туққани билан, фарзандларини севмайди, оиласидан фойдаланади.
Олдинги замонлар бу нарсалар соддароқ ҳал бўларди. Аёллар анча ёпиқ жамиятда яшашган. Эрга теккандан кейин, тақдирим шу экан, деб яшайверган. Ҳозир эса, мактабида эркакларни кўради, университетда, кўча-кўйда, ишхонада. Уларнинг статусини солиштиришга имкони бор, эрга теккунча ҳам алоқада бўган бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳеч қайси эркак хавфсиз эмас, ҳар доим қайсидир параметри бўйича ундан устун эркак пайдо бўлиши мумкин.
Бу ўринда аёллар ҳам нима исташини билмайди. Тадбиркор-бойвуччага турмушга чиқса ҳам қандайдир камчилиги бўлади эркакнинг, албатта, балки вақти йўқдир, балки жисмонан КМС эмасдир. Спортсменга эрга тегса ҳам нолийди, менга эътибор бермаяпти, куннинг ярми “качалка”да ўтади, дейди. Ва ҳоказо ва ҳоказо.
Хуллас, сизларни ўзига тенг ёки паст кўраятган аёллардан узоқроқ туравериш керак. Албатта, ўз устингларда ишланглар, кучайинглар, лекин бу нарсалар кўпинча онг остидаги жараёнлар, минг чирангманглар, — ҳар бир аёл учун альфа бўлишнинг имкони йўқ.
Bobur Ismoilov.