Euro news


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


EURO NEWS News channel @euronewsofficiall Euro News is the latest news If you want to comment, write to our channel group here entrance door https://t.me/+2u-FmDvX28NmOTAy


Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Тўпаланг сув омборидаги авария: ваҳима учун асос борми?

22 июн куни Сурхондарё вилояти Тўпаланг сув омборида тошқин юз бергани, одамлар саросимага тушиб қолгани ҳақида хабарлар ва тасвирлар тарқалди. Kun.uz мухбири воқеаларга доир маълумотларни йиғиб, кичик суриштирув ўтказди.


Euro news dan repost
Ҳаммаси паролга бориб тақалади: Интернетдаги фирибгарликнинг янги турлари

Фирибгарлар содда одамларнинг пластик картасини “қоқиб кетиш”нинг янгидан янги йўлларини топишяпти. Лекин барчаси охир-оқибат битта жойга бориб тақалади: карта рақами ва SMS’да келган кодни киритиш. Хўш, одамларни авраб пулларини қўшқўллаб бериб қўйишга ундаш учун ҳозир қайси усуллар “трендда” бўлиб турибди?https://t.me/euronewsofficiall


Тошкентда дарахтларни сунъий равишда қуритишга уриниш ҳолати аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманидаги Катта Миробод маҳалласи ҳудудида дарахтларга зиён етказилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Хабарда дарахтлар остига ҳар куни эрталаб ва кечқурун дизель ёқилғиси қуйилаётгани айтилади. Экология қўмитаси ҳолатни тасдиқлаб, суриштирув бошлаганини маълум қилди


Тўқаев Путиннинг олдида Россия позициясига зид гапирди. Бу қатъиятми ёки режалаштирилган чиқиш?

Тўқаевнинг бу қатъиятли чиқиши нимадан далолат? Унинг гаплари Қозоғистон учун муаммолар туғдириши мумкинми? Қозоғистонлик шарқшунос Темур Умаров шу саволларга жавоб берди.


kanal sayiti




Фермернинг бурнини қонатишдан осони йўқ

Ўрмоннинг ўз қонунлари бор – кучли ва йирик бўлсанг, ейсан, янчиб ташлайсан. Ожизлар кимгаям борарди, ўрмоннинг каттасига, у яна сценарийни такрорлайди, холос. Ожизларнинг устидан кулади, арзини эшитмайди. Худди Пайариқда бўлаётгани каби.



📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ


“Озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни мониторинг қилиш керак” — Озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси


"Тўпаланг ГЭС" УКси директори Асрор Улуғов ва Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги масъул ходимининг ҳолат юзасидан муносабати


Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Тўпаланг сув омбори бўйича бирламчи маълумот

Ижтимоий тармоқларда Тўпаланг сув омборида сув чиқаётганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалди ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. Бугун 22 июнь куни соат 08:14ларда Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилган, Тўпаланг ГЭС сув омбор лойихаси қуввати 400 млн.м.куб, амалда 378,87 млн. м.кубни ташкил этмоқда. Сув ташламаси режавий 70 м.куб.сек. 2022 йил 22 июнь куни хозирга вақтда 110 м.куб сек.ни ташкил этмоқда.
Сув омборининг мустахкамлигига зиён етмаган, айни вақтда чиқарилаётган сув хажмини камайтириш ишлари олиб борилмоқда. — ФВВ


Афғонистонда кучли зилзила: 300 га яқин киши ҳалок бўлган

Афғонистон жануби-шарқида 6,1 балли ер силкиниши рўй берди. Маҳаллий манбалар маълумотига кўра, қурбонлар сони 280 нафарни ташкил этмоқда, яна 600 нафар атрофидаги киши жароҳатланган. Рақамлар ортиши мумкин.


«Ҳақиқий босим – эртага нима ейишингни билмаслик». Рюдигер ҳаётидаги энг унутилмас онлар, «Челси»даги мусулмонлар ва Канте ҳақида

Антонио Рюдигер яқинда «Челси»ни тарк этди ва эркин агент сифатида «Реал»га келиб қўшилди. Сўнгги мавсумларда Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлган Рюдигер ThePlayersTribune лойиҳаси меҳмони бўлиб, Лондондаги ҳиссиётларини сўзлаб берди ва шу баҳона «Челси» билан хайрлашиб олди.


Eltuz таҳририяти Комил Алламжоновдан узр сўраб, жарима тўлашга тайёрлигини билдирди

Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжоновни Ўзбекистонга ноқонуний равишда 4,2 млн долларлик тақинчоқлар олиб кирганликда айблаган Eltuz нашри ўз хабарига раддия берган ҳолда, Алламжоновдан узр сўради. Нашр Германия қонунчилиги асосида суд томонидан тайинланиши мумкин бўлган жаримани тўлашга тайёрлигини билдирган.


Асир тушган америкаликлар Донецкда. Улар ҳақида нималар маълум?

Россия давлат нашрлари асирга тушган икки америкалик - Александр Дрюке ва Энди Ҳюн Донецкда сақланаётгани ҳақида хабар тарқатди. Бу шуни англатадики, улар ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР»да рухсат этилган ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин - ёлланган ҳолда урушда иштирок этишгани учун.


Советларнинг махфий қуроли – Афғонистонга юборилган «мусулмон батальонлари» ҳақида

1979 йил декабрида СССР Қуролли кучлари «дўстона халққа ёрдам» шиори остида Афғонистон чегарасини кесиб ўтади. Миллионлаб тинч аҳоли ва минглаб жангчилар ёстиғини қуритган уруш бошланади. Совет ҳукумати Афғонистондаги махфий ҳарбий операцияларда ўзбеклар, тожиклар ва туркманлардан ташкил топган рота жангчиларидан фойдаланган.


Ўзбекистон-Озарбойжон стратегик шериклигини чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди

Кўксаройда ўтган самарали музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Икки мамлакат ўртасида қўшма инвестиция фонди ташкил этилади.


“Тонировка”ни бепул қилишни Конституцияга киритиш таклиф қилинди. Акмал Саидов муносабат билдирди

“Халқнинг бошини офтоб уриб, иссиқдан азият чекяпти”, деган фуқаро Конституциявий комиссия аъзоларидан “тонировка”ни бепул қилишни сўради. Комиссия раиси Акмал Саидов бу асосий қонунга киритадиган даражадаги масала эмаслигини айтди. “Жудаям тўғри, лекин буни Конституцияда ёзолмаймиз”, деди у.


Олий аттестация комиссияси сайти ҳакерлар ҳужумига учради

Ҳужум муаллифлари – BWT ҳакерлар гуруҳи Ўзбекистондаги барча илмий-тадқиқот ишларини кўчириб олишганини билдирган. Бироқ сайтдаги ҳамма маълумотлар очиқ маълумот экани, ҳакерлар ниманидир ўғирлагани ёки йўқлиги ҳозирча аниқмаслиги айтилмоқда.


Кушербаев ва Қодиров баҳси: Улар қайси масалада тортишди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 21 июн кунги ялпи мажлисида депутатлар Расул Кушербаев ва Алишер Қодиров ўртасида қисқа, бироқ даҳанаки тортишув юзага келди. Хўш, бунга сабаб бўлган қонун лойиҳасида нималар дейилган?


Фото: Кўксаройда Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Қабулдан сўнг Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев тор доирада учрашув ўтказди. Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.