Xorazm24/7official dan repost
Хоразм вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Фарход Эрманов ва Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Украина алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётгани икки мамлакат минтақалари ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликнинг ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди. Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда мамлакатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик, саноат ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича ҳамкорлик масалаларига тўхталишди.
Украина мамлакати билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестицион алоқаларни янада ривожлантириш, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда авиация соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлаш борасида фикр-мулоҳазалар бўлди.
Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко ташрифи давомида бой тарихимиз билан яқиндан танишиш мақсадида очиқ осмон остидаги музей шаҳар – Хивада бўлди.