Xorazm24/7official dan repost
ЖАСОРАТ ВА МАТОНАТ
Дўстим, капитан Фарҳод Абдувалиевга
Сиз биз учун ишлаяпсиз, биз сиз учун уйдамиз,
Ҳали дунё тингламаган мунгли-маҳзун куйдамиз,
Ўзбек халқи катта қудрат, бир мушт, битта оиламиз,
Меҳнатингиз сабаб офат ер юзидан сурилар -
Ички ишлар ходимлари, шифокор, ҳамширалар.
Бир биз эмас, бутун дунё мавҳум ёвга қамалда -
Парижда ҳам шундай тартиб, шундай тартиб Бахмалда,
Ҳали таъма, риёкорлик бордир, афсус, амалда,
Эл бошига иш тушганда яхши-ёмон синалар,

Оқ қоғозга ёзарканман оқ кўнглингиз эсладим,
Эсга тушиб кетаётир талабалик кезларим,
Эй сиз, менинг жигарларим, эй сиз, менинг юзларим,
Айтсам қалам, қоғознимас юракларим тимдалар,

Елкангизга кўкдан тушган юлдузларга боқарман,
Эгнингизда оппоқ либос – кундузларга боқарман,
Балким кимга ёқмасдирман, балким кимга ёқарман,
Унитилар бундай вақтда уруш, жанжал, гиналар,

Бошқа соҳа вакилларин ранжитмасдан айтаман,
Ҳамма сизга таъзим этар, қуллиқ қилар пайтдаман,
Зулм этган золим йиғлаб, дейди: “Сизга қайтаман”,
Кўнглингизда йўқдир гина, йўқдир кек, дилхиралар,

Биз сиз учун уйда қолдик, сиз биз учун ишдасиз,
Одам инсон саналмагай қалб боғлаган риштасиз,
Ўзингизмас бизни ўйлаб бунчалар ташвишдасиз,
Доим омон бўлинг дейман, эй кўнгли бокиралар -

Жўрабек ЖАҲОН