Эркин овоз | Cвободный голос


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


«Эркин овоз» — жамиятда бўлаётган воқеаларга холис назар, кузатувлар, фикрлар, танқидлар ҳамда таҳлиллар
Админга ёзиш учун махсус бот:
@erkinovozbot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Қани, олдик!

Ушбу расм Президент шу кунларда Япониядаги расмий ташрифи доирасида олинган ва Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган.

Юнусободда метро қурилишидаги хабар Японияга етиб бормаган, шекилли. Ёки етиб борган бўлса ҳам, томоқдан ўтганини қаранг!

Дунёни сув босса, “балиққа” не ғам? Бу битта оддий расм кимлар учун. Лекин шу кунларда шу нарса томоқдан ўтмай турса, ўлгур нафсни шу нарсадан тийиб турилса, японлар шу “каттакон”дан хафа бўлишмайди. Эссиз..!

@erkinovoz


Давлат тест маркази. Нега айнан Комил Жалилов? Нега айнан бу шахс билан боғлиқ иккинчи бунақа кескин ҳолат? Нега айнан суд ва 200 млн. сўм пул ундириш? ДТМни Комил Жалилов билан ҳусумати борми?

Сал аввал блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналида ДТМ матбуот анжуманида савол берган Газета.уз ҳамда унинг колумнисти Комил Жалиловни судга бермоқчи, деган постни ўқигандим.

Комил Жалилов исми жуда таниш кўринди. Бу инсон билан шахсан таниш эмасман. Ўйлаб ўтириб, ва ниҳоят бу исм-фамилияни эсладим. Жорий йил 17-август куни Давлат тест марказининг расмий Телеграм каналида (@rasmiydtm) “Косанинг тагида нима бор? Нимкоса!” сарлавҳали мақола эълон қилинган. Шу мақолада ДТМ айнан Комил Жалиловга қарата кескин фикрлар ёзган. Давлат тест марказини Комил Жалилов билан боғлиқ қанақадир шахсий ҳусумати йўқмикан? Сабаби адашмасам ДТМ Комил Жалилов шахси билан боғлиқ иккинчи кескинликка боряпти. Қанақадир шахсий ҳусуматми, нимадир борга ўхшади. Нега айнан Комил Жалилов? Нега айнан шу инсон билан боғлиқ иккинчи ҳолат бу? Нега айнан шунча пул ундириш? Қизиқ, жуда қизиқ. ИМҲО

Қуйида Давлат тест маркази жорий йил 17-август куни расмий Телеграм каналида Комил Жалиловга қарата ёзган мақолани ўқишингиз мумкин:
Косанинг тагида нима бор? Нимкоса!”


Ўта кетган маънавиятчилар бу расмни ўқишлари тавсия этилмайди)




Аввало, Аллоҳни ўзи асрасин-у, агар мен ҳам ўлганлар орасида бўлганимда менинг онамга 1 миллион доллар ажратишмайдими онамга пулларнинг бир тийинлик қизиғи ҳам, аҳамяти ҳам йўқ эди. Чунки жигарбандидан, не машаққат билан дунёга келтирган, катта қилган жигарбандидан ажралиш бир умр азоблайди.

Агар бола-чақам бўлганда 1 миллион доллар берилмайдими, балки улар ҳали кўп нарсани тушунмас, лекин ҳеч ким ўз отаси ўрнини босолмайди. Улар энди етим ва боқувчиси йўқ, деган ном билан яшашга, энг ёмони ота меҳрисиз улғайишга мажбур эди. Ҳудди шу каби кеча бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганларга ҳам пул қизиқ эмас энди!

Осон эмас. Аввало, бу уларнинг тақдири, қисмати. Лекин техника ҳавфсизлигига риоя қилмаган, эътиборсизлик қилган, шу ишга жавобгар барча қонунан жазоланиши, катта-катта каллалар учиши шарт!

Вафот этганларнинг яқинларига сабр берсин. Аллоҳ ўтганларни раҳматига олсин.


⚡️Ҳукумат комиссияси қарори билан ҳалок бўлганлар оилаларининг ҳар бирига 100 млн сўмдан маблағ ажратилган ва берилган, уларнинг дафн маросимларини уюштиришга ҳар томонлама кўмак бериш топширилган.


Бош прокуратура жиноий иш очди

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида юз берган ҳодиса юзасидан ЖКнинг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 258 (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@erkinovoz


Айтишларича, 2 та гуруҳ ишлаётган бўлган ва камида 20 га яқин одам бўлган.


Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган фавқулодда вазият оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарга етди

Воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида кеча ва бугун 6 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва уларнинг шахсига аниқлик киритилди:

1.1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли;

2.1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Равшанов Жонибек Ислом ўғли;

3.1999 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Давронбек Ботирович;

4.1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида истиқомат қилган фуқаро Диёров Анвар Нормуродович;

5.1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Фармонобод қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Рахматов Ихтиёр Амриддин ўғли.

6.1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилган фуқаро Каримов Зариф Тўлқиновичдир.

Ҳукумат комиссияси томонидан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда

@erkinovoz


Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бўйича Бош прокуратура суриштирув бошлади. Суриштирув якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.

©Комил Алламжонов


Муҳрим dan repost
Метро қурилишидаги фожиа — ҳа, бу даҳшат, марҳумларнинг яқинларига сабр берсин! Лекин тўрт шаҳид учун бу давлатдан, бу ҳукуматдан умуммиллий мотам эълон қилинишини кутаётганлар мени ҳайрон қолдиряпти. Масалан мен бу давлатдан мотам эълон қилишини охирги марта 2018 йил январида, Қозоғистонда 52 ватандошим бир лаҳзада кулга айланганида кутганман (шунчалик ҳам содда бўламанми!).

Ўшанда ҳеч бўлмаса президентнинг воқеага муносабати тезкорроқ берилганди. Бугун-чи? Президент матбуот хизмати сайтида жилла қурса: "Президент фожиадан хабардор, Очилбойни койиди ва унга фалон топшириқ берди", деган ҳисобот ҳам йўқ. Сиз бўлса мотам кутасиз (қани энди мотам эълон қилишса, лекин шахсан менда бундай хаёл суриш учун давлатдан ҳеч қандай ишора бўлган эмас шу вақтгача).

Ҳай, ҳар ким хоҳлаганини кутишга ҳақли. Мен ҳам айтгим келган гапни айтишга ҳақли бўлганимдек.

PS. Ҳар ишда бир ҳикмат бор — эрта бир кун шу жойда ичида ўнлаб йўловчилар бўлган вагонни тупроқ босиб қолса нима қилардик? Шундай бўлмаслиги учун камида тўрт қурбон беришга тўғри келгани эса Очилбойга ўхшаган валломатлар виждонига ҳавола. Камида: "28 декабрга битиролмаймиз, бемалол, яхшилаб қуришга рухсат беринглар, илтимос", дея олмагани учун. Менимча. 2016 йилдаёқ оғзингни тўлдириб: "2019 йил охирига битириб ташлаймиз", деб аравани қуруқ олиб қочганингдан кейин гапиролмайсанам-да.

https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ


Xalq — LIVE dan repost
Yunusobodda qurilayotgan metroning bekatlar nomini bugun shu qurilishda baxtsiz hodisa tufayli vafot etgan to'rt inson nomi bilan nomlashni taklif qilaman! Ularning xotirasi uchun!

Ishda aybdorlar topilishi, bu hodisada e'tiborsizlik qilgan, qurilishga javobgar insonlar tergov qilinib, aybdorlar jazolanishini talab qilaman!

Halok bo'lganlar oilalariga moddiy va ma'naviy tomondan yordam berilishini, vafot etgan insonlar oila a'zolariga davlat tuzukroq e'tibor qaratishini talaba qilaman!

Bu narsalar vafot etganlarni qaytarib bermaydi, to'g'ri. Lekin insonning qadri-qiymati uchun, ularning oilasida yetim qolgan farzandlar uchun, farzandidan ayrilgan ota-ona uchun davlatimiz yordam berishi shart!

Alloh barcha o'tganlarni rahmatiga olsin. Inna lillahi va inna ilayhi roji'un.

@xalqlive


Жасади топилган шахслар сони тўрт нафарга етди😢


Оммавий ахборот воситаларининг ўз манбаларига асосланиб ёзишича, Юнусобод метросидаги авария бўйича қутқарув-қидирув тадбирлари натижасида икки кишининг жасади аниқланган, яна уч киши бедарак йўқолганлиги айтилмоқда.

Kun.uz’га ички ишлар вазирлиги тизимидаги манба маълум қилишича, тупроқ остидан яна бир кишининг жасади топилган.


Ёғ тарқатган номзодни Ёшлар иттифоқининг собиқ раиси Қаҳрамон Қўчқаровичга алоқаси йўқмикан? Негадир ёғ сўзини эшитсам шу одам кўз олдимга келади вей:)


⚡️Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижондаги олий ўқув юртлари талабаларга стипендия жорий этди.

@erkinovoz


National Geographic’нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида Ўзбекистон ҳақидаги пост жойлаштирилди


ЕР ЎПИРИЛИШИ ОҚИБАТИДА ЖАРОҲАТЛАНГАНЛАР ЙЎҚ

Хабар қилинганидек, Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналиши қурилишида ер ўпирилиши оқибатида авария содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Юнусобод туманида, “Мегапланет” олдида туннел қазилаётган бўлган. Хабарларда айтилишича, сув туннелга тушмаслиги учун бетон лоток қилинган. Ана шу лотокнинг қайсидир қисмидан сув кетган ва сув тўпланган. Ёғингарчилик кучайган вақтда ер бўшаб туннелни босиб қолган.

Воқеа жойига зудлик билан тиббиёт ходимларидан иборат тезкор биригадалар жалб қилинган. Ҳозирча ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Воқеа гувоҳи бўлган 1975 йил туғилган қашқадарёлик Б.М. ушбу ҳолатдан қаттиқ стрессга тушган. Айни пайтда унга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни вақтда ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

ССВ матбуот хизмати


Дастлабки маълумотларга кўра, Юнусобод туманида, «Мегапланет» олдида туннел қазилаётган бўлган. Сув туннелга тушмаслиги учун бетон лоток қилинган. Ана шу лотокнинг қайсидир қисмидан сув кетган ва сув тўпланган. Ёғингарчилик кучайган вақтда ер бўшаб туннелни босиб қолган.

Ҳозирча ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар борлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бу ҳудудда олиб бориладиган ишлар натижасида аниқланади.

Айни вақтда ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда


Айтишларича, Юнусободда қурилаётган метрополитен йўналишида бахтсиз ҳодиса юз берган кўринади. Расмий маълумотларни кутамиз.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

180

obunachilar
Kanal statistikasi