ELLIKQAL'A_PRESS (RASMIY KANALI)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


SAYT; https://ellikqala-tumani.uz
Fk:https://www.facebook.com/tursungul.nurimova
Instm:https://www.instagram.com/tv/C6txSeLgtLc/?igsh=MWZzZmF6a
YouTube: https://youtu.be/eiBwhs-5OmU?si=
Бot:https://t.me/Ellikqala_hokimlik_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Huquqiy axborot dan repost
#2025_йил_1_январдан

🔰Қонунчиликка кўра:

▪️нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;

▪️нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

▪️2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- 2025 йил Ўзбекистон банк тизими учун катта синов йили бўлади;
- Фармацевтика тармоғини янги тараққиёт босқичига кўтариш йўлида илдам қадам;
- Ўзбекистон етакчиси мамлакатимиз таянчи ва суянчи бўлган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилди.


Кўрсатувни бугун, 21 декабрь куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 22 декабрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X


Joqarǵi keńes.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нөкис қаласы орайында орнатылған Жаңа жыл шыршасы жанында "Жаңа жыл" концерт бағдарламалары ҳәм тамашалары басланды

Нукус шаҳри марказида ўрнатилган Янги йил арчаси ёнида "Янги йил" концерт дастурлари ва томошалари бошланди



Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў:
@joqargikenes

Website|Telegram|Instagram|Facebook|YouTube


Joqarǵi keńes.uz dan repost
Белсенди ҳаял-қызларға «Итибар-2024» сыйлығы тапсырылды

Бүгин Қарақалпақ мәмлекетлик жас тамашагөйлер театрында «Итибар-2024» сыйлығын тапсырыўға арналған салтанатлы илаж өткерилди.

Онда Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси Баслығының орынбасары Р.Сапарбаев шығып сөйлеп, жыйналғанларды қутлықлады.

Атап өтилгениндей, бүгинги күнде елимизде ҳаял-қызларға деген итибар мәмлекетлик сиясат дәрежесине көтерилген болып, усы тийкарда олардың жәмийетлик-сиясий турмысымызда белсендилиги артып, барлық тараўларда жоқары нәтийжелерге ерисип келмекте.

Соны да айрықша айтыў керек, соңғы жыллары ҳүрметли Президентимиздиң айрықша итибары менен ҳаял-қызларды қоллап-қуўатлаў бойынша илажлар даўам еттирилип, олардың бәнтлигин тәмийинлеў, исбилерменликке тартыў бағдарында көплеген жеңилликлер берилмекте, әсиресе, социаллық қорғаўға мүтәж ҳаял-қызларымыз материаллық ҳəм руўхый жақтан қоллап-қуўатланып атыр.

Бүгинги өткерилген илажда елимиздиң социаллық-экономикалық ҳəм жəмийетлик-сиясий турмысында белсендилик кѳрсеткен, халқымыздың абадан турмысын тәмийинлеў жолында нәтийжели жумыс алып барып атырған ҳаял-қызларымыздың хызметлери баҳаланып, оларға «Итибар-2024» сыйлығы тапсырылды.

Сондай-ақ, «Жыл ҳаялы» ҳәм «Гендер теңлик белсендиси» таңлаўларының Қарақалпақстан Республикасы басқышының жеӊимпазлары сыйлықланды.

Илаж көркем өнер ҳәм мәденият хызметкерлери атқарыўындағы концерт бағдарламасы менен даўам етти.

Фаол хотин-қизларга «Итибар-2024» мукофоти топширилди

Бугун Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «Итибар-2024» мукофотини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклади.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, шу асосда уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаоллиги ортиб, барча соҳаларда юқори натижаларга эришмоқда.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз, сўнги йилларда ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш борасида кўплаб имтиёзлар берилмоқда, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларимиз моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда.

Бугунги ўтказилган тадбирда юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида фаоллик кўрсатган, халқимиз фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида самарали фаолият олиб бораётган хотин-қизларимизнинг хизматлари баҳоланиб, уларга «Итибар-2024» мукофоти топширилди.

Шунингдек, «Йил аёли» ва «Гендер тенглик фаоли» танловларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари тақдирланди.

Тадбир санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.


Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў:
@joqargikenes

Website|Telegram|Instagram|Facebook|YouTube


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент: "Мураккаб геосиёсий шароитга қарамай, иқтисодиётимиз 6,3 фоизга ошиб, 111 миллиард доллардан кўпайди"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
IT-Park резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Транспорт инфратузилмасида хусусий секторнинг роли янада оширилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кичик бизнесга бериладиган кредитлар улуши ҳозирги 28 фоиздан 40 фоизга етказилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Сўнгги йилларда иқтисодиётимизда пул кўпайгани, инвестиция лойиҳаларини барқарор молиялаштиришнинг мустаҳкам асоси яратилгани таъкидланди.

Жумладан, корхоналарнинг банклардаги маблағлари 20 триллион сўмга ошиб, 107 триллион сўмга етди. Аҳоли омонатлари ҳам 25 триллион сўмга кўпайиб, 105 триллион сўм бўлди.

Бу банкларимиз барқарор ривожланаётгани, уларга аҳоли ва тадбиркорларимиз ишончи ортиб бораётганидан далолат экани таъкидланди.

Йил якуни билан ажратилган жами кредитлар 275 триллион сўмни ташкил қилади. 2025 йилда бу 300 триллион сўмдан ошиши ҳисоб-китоб қилинган.

Айниқса, кичик бизнесга бериладиган кредитлар улуши ҳозирги 28 фоиздан 40 фоизга оширилиб, 120 триллион сўмга етказилади.

Тадбиркорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб банкларимиз 2025 йилда четдан давлат кафолатисиз 6 миллиард доллар жалб қилиши режалаштирилган.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши ва тадбиркорлар билан мулоқот бошланди.

Кенг кўламли ислоҳотларимизнинг илк кунларидан бошлаб мен бир фикрни доим таъкидлаб келаман: тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа. Бизнинг таянчимиз ҳам, суянчимиз ҳам, энг катта кучимиз ҳам шу соҳада мужассам.

Шу боис тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш марказдан тортиб энг қуйи бўғингача – барча раҳбарларнинг кундалик иши бўлиши шарт
”,

- деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Айниқса, жойларда ҳокимлар ҳар бир тадбиркор билан кўпроқ мулоқот қилиб, корхоналарга бориб, уларни дарди билан яшаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари давлат ва тадбиркорлар ўртасида кўприк бўлиб, аниқ таклифларни ўртага қўйиб келаётгани алоҳида таъкидланди. Натижада жорий йилнинг ўзида тадбиркорлар фаолияти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган 5 та қонун, 101 та фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Президентимиз кенгаш аъзоларига, улар орқали бутун ишбилармонлар ҳамжамиятига ана шундай фаоллик учун чуқур миннатдорлик изҳор этди.

Facebook|Instagram|X


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқот бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по итогам проделанной в текущем году работы и основным планам на 2025 год по всемерной поддержке предпринимательства, а также диалог с ведущими предпринимателями.

Facebook|Instagram|X


Joqarǵi keńes.uz dan repost
Елликқала районында районлық Туўыў комплекси жаңадан қурып питкерилди

Соңғы жыллары елимизде социаллық ҳәм инфраструктура объектлеринде оғада көлемли қурылыс-оңлаў жумыслары әмелге асырылып, бул бағдарда медицина мәкемелерин оңлаў ҳәм нәтийжелилигин арттырыўға айрықша итибар қаратылмақта.

Президентимиздиң 404-санлы қарары тийкарында Елликқала районында районлық Туўыў комплекси жаңадан қурып питкерилди.

Қурылыс жумыслары шеңберинде 11,3 млрд. сум қаржы тийкарында районлық Туўыў комплексиниң жаңа имаратын қурыў жумыслары әмелге асырылды. Нәтийжеде, тоқсан орында туўыў жасындағы ҳаялларға, соның ишинде аналар ҳәм балалар ушын барлық қолайлы шараятлар жаратылды.

Элликқалъа туманида Туғруқ комплекси янгидан қуриб битказилди

Сўнгги йиллари юртимизда ижтимоий ва инфратузилма объектларида кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, бу борада тиббиёт муассасаларини таъмирлаш ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 404-сон қарори асосида Элликқалъа туманида туман Туғруқ мажмуаси янгидан қуриб битказилди.

Қурилиш ишлари доирасида 11,3 млрд. сўм маблағ асосида туман Туғруқ комплексининг янги иморатини қуриш ишлари амалга оширилди. Натижада, тўқсон ўринда туғиш ёшидаги аёлларга, шунинг ичида оналар ва болалар учун барча қулай шароитлар яратилди.


Каналға ағза болыў:
@joqargikenes

🌐Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube


Search For Common Ground tashkiloti va Yuksalish harakati tomonidan “Yoshlar korrupsiyaga qarshi” loyihasini doirasida Istiqlol mahallasi yoshlar yetakchisi Akbar Atajanov ishtirok etib 3000 $ grand yutib olgan edi. Kuni kecha Ellikqal'a tumani Abu Ali Ibn Sino nomidagi jamoat salomatligi texnikumida ushbu loyihaning taqdimoti o'tkazildi.
Taqdimotda Search For Common Ground tashkiloti va Yuksalish harakati mutaxassislari Akrom Xaydarov hamda Rano Xasanovalar ishtirok etishdi.

Loyihadan ko'zlangan maqsad — O‘zbekistonda davlat organlarining korrupsiyaga qarshi sa’y-harakatlarida yoshlar ishtirokini kuchaytirish, ularning korrupsiyaga qarshi xavfsiz va konstruktiv tarzda kurashish bo‘yicha yangi ko‘nikmalarga ega bo‘lishida amaliy ko‘mak ko‘rsatish.

👉Ijtimoiy tarmoq sahifalarimizda bizni kuzatib borish uchun👇
|Telegram | Instagram |


“Назм ва наво” — “Ёшлар ва мақом” кечаси

Бугун Элликқалъа туманидаги ихтисослаштирилган санъат мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва Элликқалъа ихтисослаштирилган санъат мактаби ҳамкорлигида “Назм ва наво” ҳамда “Ёшлар ва мақом” кечаси ўтказилди.

Тадбирда ёшларга миллий мақом санъатини сингдириш, унинг маънавий юксалиш ва ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди .Шунингдек, мақом санъатининг ёш авлод қалбида шаклланиши ва маънавий юксалишдаги беқиёс аҳамияти таъкидланди.

Тадбирда Ўзбек миллий мақом санъати маркази ходимлари томонидан миллий куй ва қўшиқлар ижро этилди. Тадбирнинг ўзига хос жиҳати шунда бўлдики, мақом ижролари билан бирга шеърият намуналари ҳам ўқиб эшиттирилди. Бунда ижодкорлар миллий руҳ ва маънавиятни акс эттирувчи шеърлари билан иштирок этишди.

Тадбир якунида миллий мақом санъатини ривожлантириш ва келажак авлодга етказиш йўлида қилган улкан меҳнатлари, фидокорона хизматлари ҳамда миллий маданиятимиз ва халқимиз руҳиятини юксалтиришдаги ҳиссалари учун Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси томонидан фидойи санъат ходимлари ташаккурнома билан тақдирланди.



15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.