ELDOR BLOG


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Сўз эркинлиги бор жамиятда ривожланиш жуда юксак бўлади!
Сўз эркинлигига қарши чиқувчилар эса халқ душманлари дейишимиз тўғри бўлади!
Кулгу!
Сиёсат!
Дунёвий ғоялар сари
Perfluence

Мурожаат: @lordfrenk

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Судлар мустақилми? Судлар мустақил бўлса? 100 балл судъялар учун жорий қилинса умумий суд қарорларини шаффофлаштириш ва сифатлари бўйича, ўзлари, ўзлари учун неччи бал берган бўлардилар?

@eldorblog' rel='nofollow'>Жавоби ушбу видеода

👉 @eldor_24


Ёзишларича, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Магиc City’ни куёви Алишер Абдувахитовга (президентнинг собиқ маслаҳатчиси Абдужаббор Абдуваҳобовнинг ўғли) тегишли компанияга сотган экан.

*
Сотдим, бизнес деярли қолмади дегунча, шунчаки “компаниялар бошқарувини тўлиқ ўзимдан соқит қилдим” десаку олам гулистон. Қоғозда сотган, лекин маънан олиб қаралса ундай эмас.))

*
Ажиб ишлар. Каттаконлар омма билан ишлайдиган мутахассисларга муҳтож.)

*
Умуман, бу маълумотларнинг айтилиши Ортиқхўжаевнинг давлат ишига қайтишига ишора эмасмикан-а?

👉 @eldor_24


"Ўткан кунлар" романи ва киноси тақиқланадими?

Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни, яъни кўпхотинликни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Унга кўра, бундай ишни қилган шахс БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (ҳозир 4 млн. 950 минг сўмдан 9 млн. 900 минг сўмгача) миқдорда жаримага тортилади ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олинади.

Яъни эндиликда ижод эркинлиги расман бўғилди дейиш мумкин. Масалан, миллий романчилигимиз асоси "Ўткан кунлар" ҳам энди кутубхоналардан олиб ташланиши, киноси намойиш этилмаслиги керак. Чунки унда қўшхотинлик тарғиб қилинган. Бундай асарларимиз кўп.

Ҳар не бўлганда ҳам ижод ва сиёсатни бир-бирига аралаштирмаслик керак эди. Лойқа сув лойқаланиб-лойқаланиб, бир кун ўзи тиниб кетар эди. Бемаъни ташвиқотчилар вақтинча эди холос.

Яна бир янгиликка кўра, энди жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, шу жумладан, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, бундай хатти-ҳаракатларни омма олдида оқлаш ва (ёки) рағбатлантириш БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (ҳозир 3 млн. 300 минг сўмдан 6 млн. 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан, бугундан кучга кирган.

👉 @eldor_24


YouTube’dagi Kalra Vlogs blogi muallifi taxminan bir oy avval Toshkentga kelgan va bu yerdan tayyorlangan 8 ta videosini platformaga yuklagan. Ulardan birida yigit tunni ko‘chada o‘tkazganini, bir o‘zbek ayoli hamda uning ikki qizi u bilan suhbatlashganini aytib, holat aks etgan videolarni joylashtirgan. O‘sha video oblojkasiga esa qizlar bilan tushgan suratini joylab, unga “Men mana shu ikki opa-singilning egasiga aylandim” deb, sarlavhaga “Hindistonlikning o‘zbek qizlari bilan ilk tuni, qayerda uxlash mumkin?” deb yozgan. Shuningdek, boshqa videolarida ham qo‘pol klikbeytlar ishlatgan.

Hozir uning ushbu videosi Twitter’ning hind segmentida noroziliklarga sabab bo‘lyapti, boisi uning hind tilida yozgan ushbu jumlalarini vatandoshlari tahqirlovchi mazmunda deb topgan va o‘zbekistonliklardan unga qarshi chora ko‘rish kerakligini so‘rayapti (yozishlaricha, u hali ham O‘zbekistonda). Ularning aytishlaricha, ushbu jumlalardan Hindistonda musulmon ayol-qizlarni tahqirlash maqsadida foydalanishadi.

Tanqidlar fonida bloger video oblojkasidagi yozuvlarni o‘zgartirib qo‘yibdi (asl surat yuqorida keltirilgan). Videodagi qizlar shunchaki shaharga tashrif buyurgan mehmon bilan samimiy suhbatlashgan va biroz muloqot qilgandan so‘ng yo‘llaridan ketgan. Ular bloger YouTube’da o‘z suratlari bilan nojo‘ya yozuvlar qoldirishi mumkinligini tasavvur ham qilmagan bo‘lsa kerak.

Balki tegishli tashkilotlar ushbu sayyohning harakatlariga qonuniy baho berib ko‘rishi kerakdir?

@eldor_24


Қайга бормай, бошда дўппим! Ўзбекистону ўзбегим!

#Xonobod2023

@eldor_24


Ўрмонга ўт кетгани учун қозоқ вазири ишдан олинди, бизда эса ҳамма лавозимда

Қозоғистон

Қўриқхонада катта ёнғин чиққан, ўрмон хўжалиги ходимлари ва оила аъзолари ҳалок бўлган, жабрланган. Шу сабабли қозоқ фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин ишдан олинган.

Оддий аҳоли ҳозирча жабр кўрмаган, талафот унча каттамас. Лекин барибир вазир ишдан ҳайдалган, вилоят ҳокими ҳайфсан олган.

Ўзбекистон

Бизда ҳам 3 йил олдин катта табиий офат бўлганди: Сардоба сув омбори ўпирилган. Минглаб одамлар уй-жойидан, боридан маҳрум бўлган. Ҳатто қозоқлар ҳам жабр кўрган. Лекин бунга масъул вазиру ҳокиму бошқалар ҳамон ишда.

Фавқулодда вазиятлар вазири ўзи истаб кетмаслиги аниқ, лекин ишдан олинмаган. Сирдарёнинг ўша пайтдаги ҳокими ҳам ҳозир юқори лавозимда. Сув омборини қурган "Ўзбекгидроэнерго" раҳбари Сангиновга ундан кейин яна кўплаб тўғонларни қуриш ишониб топширилган

Масалан, Қозоғистондаги ўрмон ёнғинида ўрмон қоровулими, боринг ана, хўжалик раҳбарими, ишдан олиниб, суд қилиниб, қамалиб кетиши мумкин эди.

Фақат Ўзбекистонда шундай майда айбдорлар топилади ва жазоланади.

👉 @eldor_24


Африкалик сайёҳ ёҳуд муҳим дарс!

Японияда таҳсил олган бир ёш африкалик Facebook’даги саҳифасида шундай деб ёзганди:

Мен Япониядаги беш юлдузли отелларни бирида меҳмон бўлгандим. Яшаётган меҳмонхонанинг ҳовузига чўмилиш учун борганимда, бассейнда мендан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Сувда қистаб қолганди, шартта сувга чоптирвордим (сийвордим).

Бирдан... сув пушти рангга айланиб кетди ва сигнал чалинди. Дарҳол меҳмонхона ишчилари етиб келишиб, мени бассейндан чиқариб олишди.

Кейин улар сувни бўшатиб, ҳовузни тозалашларини ва мен меҳмонхонанинг муҳим ҳудудидаги тартибни бузганлигимни айтишди (ичимдан дарз кетиш бўлди).

Шундан сўнг улар мени хонамга қўнғироқ қилишди. Меҳмонхона котибаси менга паспортимни қайтариб берар экан, меҳмонхонани тарк этишимни сўради.

Бу меҳмонхонадан чиқиб, бошқа бир шунга ўхшаш, бассейни бор бўлган муқобилини излар эканман, ҳар сафар бирор меҳмонхонага кирганимда қабулхона ходими паспортимга қараб: “Кечирасиз, бу сизмисиз.... Эҳ...,” дея узр сўрашар ва мени қабул қилолмаслигини айтишарди ва ҳоказо аҳвол шундай давом этарди.

Оҳири менга ҳеч қандай меҳмонхонада қолишга рухсат беришмаётгани учун элчихонамга мурожаат қилдим.
Элчихонадагилар менга бассейни бўлмаган меҳмонхонага боришни маслаҳат беришди...
Япониядан чиқиб кетаётганимда паспортимга муҳр босар экан, паспорт нозири: “Умид қиламанки, сен яхшигина сабоқ олдинг ", деди.

Хулоса: Бассейнга сийганимни бутун Япония билди. Бу ерда - уйимда эса, ҳукуматимиз давлатнинг хазинасидан миллиардлаб долларларни ким ўғирлаётганлигини ҳали ҳам билмайди."

👉 @eldor_24


Асака | Бугун | Хабар dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Асака туман хокимиятига мурожаат:

Асака туман Нурафшон МФЙ Гулистон кўчасидаги йўллар дабдала?
Ичимлик суви йўқ, оқава суви хам йўқ?
Қачонгача ичимлик сувини пулга сотиб оламиз?

2-дона болалар боғчаси мавжуд бўлиб, ёш келажак авлод шунақа чангликда вояга етиши керакми?

Йиғилган ахлатлар 2-хафтадан буён олинмайди!

👉 @asakainfo


Ушбу тадбир ташкилотчиси сифатида Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги "Ёш дизайнерлар кенгаши" кўрсатилмоқда.

Айни пайтда инстаграмдаги бу маълумот олиб ташланган.

Алишер ака Саъдуллаев бехабардир, деган фикр йўқ эмас. Мамлакатдаги ёшлар муаммолари...эҳ майли индамадим.

Модани тушунмаймиз, замондан анча орқадамиз. Балки шунақа кийимлар урфга киргандир.)))

"Алғов-далғов бўлиб кетди Қоравой!"

👉 @eldor_24


Бухорога бориб келиш 52 миллионга тушар экан.

Жуда арзон экан.))

👉 @eldor_24


Президентликка иккинчи номзод аниқланди

Халқ демократик партиясидан Иноятов Улуғбек Илясович номзоди президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.

👉 @eldor_24


Фуқарога жарима келибди.))

Технологиялар ҳам ўзимизга ўхшаган. Айлантириб келиб, ўзингизни айбдор қилади.

👉 @eldor_24




Асака | Бугун | Хабар dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Инсонларнинг орзуларини ўлдирманг……

👉 @asakainfo


Асака | Бугун | Хабар dan repost
#UzAuto

➡️UzAuto alyuminiy qismlar ishlab chiqarishni yo’lga qo’ymoqda.

@asakainfo


Izoxsiz…!

👉 @eldor_24


Зомбилашиш ҳақиқатга айлантириляпти

"Ўзбекконцерт" деб аталмиш муассаса бор, у билан ҳозир бировнинг иши бўлмай қолган. Аммо улардаги бадиий кенгаш истаган клипларни оммага намойиш қилишга рухсат беряпти.

Ғарбга интилиш кўпроқ фойда беради, бироқ айрим "одатлари"ни ўзимизга олиб кириш миллатни издан чиқаради. Эски Ўзбекистон даврида бу оммавий маданият деб аталарди ва бунга қаттиқ қараларди.

Иккита мисол келтирамиз. Биринчиси Лил Хуррамовнинг "Мандарин" қўшиғи. Ашула бир чолнинг болаларга вампир ҳақида эртак айтишидан бошланади. Ҳа, тўғри ўқидингиз, вампир ҳақида. Вампир нималигини айрим катталар билмайди ҳатто, ёш болаларни қўяверинг.

Вампир — Европа мифологиясига кўра, тирик, чала ўлик ё мурдалар бўлиб, улар асосан кечаси ҳаракат қилади ва одамларнинг қонини сўриб озиқланади.

Энди тасаввур қилинг, шу клипда болаларга одам қонини сўрувчилар ҳақида эртак айтиляпти. Гарчи қон ўрнига мандарин фойдаланилган бўлса-да, вампир атамаси расман қўлланилган.

Иккинчиси, Шоҳруҳхоннинг "Ой жамол" клипи эса унданам ўтиб тушган. Қўшиқ иккита зомбининг никоҳ тўйи ҳақида бўлиб, тўйда бошқа зомбилар ҳам қатнашади.

Зомби — замонавий оммавий маданиятнинг мистик персонажи бўлиб, қайта тирилиш ёки тирик одамнинг зомбилашишини билдиради. Улар ўзини ўзи мустақил бошқаролмайди.

"Ой жамол" клипида зомбилар қатнашади. Қўшиқни нодавлат телеканаллар ҳам қўйяпти, YouTube платформасига ҳам жойлаштирилган. Яъни уни ёшидан қатъи назар ҳамма кўриши мумкин.

"Ўзбекконцерт" айнан мана шундай оммавий маданиятларга қарши тура олиши керак. Бошқа нарсаларга эркинлик берилди, дегани миллатни тўлиқ зомбилаштиришга йўл қўйиш дегани эмас, албатта.

👉 @eldor_24


Соғлиқни сақлаш вазири Иноятов Амирилло ака.

Агарда айтган ишлари амалга ошадиган бўлса. тиббиёт сохасида жуда катта ахамиятли даражада юксалади.

👉 @eldor_24


Тендерсиз танлаб олинган “UNICON-SOFT” МЧЖ ишлаб чиққан “Humo Messenger” учун Telegram'нинг очиқ кодларидан фойдаланилган. Давлат ташкилотлари ҳар бир ходими бу “ихтиро” учун ойига 25,2 минг сўмдан абонент тўлови тўлаши керак.

Рақамлаштириш вазирлиги бу давлат хизматчиларининг ёзишмалари хавфсиз бўлиши учун муҳимлигини билдириб, ундан фойдаланиш мажбурий эмаслигини айтмоқда.

*
Бировнинг кодидан фойдаланиб яратилган нарсани пуллик қилишмоқчи. Товба.))

👉
@eldor_24


Салжуқийлар ҳукмдори Алп Арслондан сўрашибди: шундай қудратли империя нега парчаланди?

“Бунга сабаб шуки, биз қўлидан иш келадиган одамларга майда-чуйда ишларни бердик. Қўлидан иш келмайдиган пандавақиларга катта-катта вазифаларни бердик. Катта вазифаларни улар эплолмади. Наригилар ишини писанд қилмади”, деган эканлар.

Ҳар бир раҳбарлик қиладиган одамни ўз жойини топиб қўйиш керак. Фалон жойни битирган, фалон медални олган деган гаплар керак эмас.

© Маҳмуд Саъдий

👉 @eldor_24

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.