#қонун_лойиҳа #кун_тартиби ‼️Қонунчилик палатасининг
навбатдаги мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Кун тартибига бир қатор масалалар киритилиши мўлжалланмоқда.
Жумладан:✅Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси ҳақида;
✅«Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш);
✅«Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш);
✅«Аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ҳамда рақамли маркировкалаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш);
✅«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш);
✅«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига паррандачилик соҳасини ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш);
✅«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш);
✅«Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
👉Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бугун соат
11:00 да бўлиб ўтади. Мажлис Қонунчилик палатасининг
расмий веб-сайти ҳамда
“You tube”даги канали орқали
тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Telegram || Facebook