Туркиядаги ўзбекистонликлар диққатига!
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси Туркия ҳудудида вақтинчалик бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди.
Туркия Республикаси янги турдаги коронавирус Covid-19 эпидемияси туфайли парвозларнинг бекор қилиниши сабабли, виза/вақтинча рўйхатдан ўтиш муҳлатлари ўтказиб юборилган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жазолар қўлланилмаслиги ҳақида Туркия ҳукумати томонидан қарор қабул қилинган эди.
Туркия Республикасида эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиб бориши, қатор хорижий давлатлар билан авиақатновларнинг тикланиши сабабли, Туркия ҳукумати бу йуналишда қўшимча чоралар қабул қилмоқда. Хусусан, Туркия ИИВ томонидан тарқатилган йўриқномага асосан, мамлакат ҳудудини маълум сабабларга кўра тарк этмаган чет эл фуқаролари (транспорт алоқалари тўхтатилган вақтдан вазият нормаллашган муддатга қадар), ҳамда кириш визаси ва вақтинча рўйхатдан ўтиш муддатлари ўтказиб юборилган хорижий фуқаролар, Туркиянинг ўз давлатлари билан транспорт қатновига рухсат берилганидан сўнг бир ойлик муддатда чиқиб кетишлари ёки виза/вақтинча рўйхатдан ўтиш муддатини қайтадан расмийлаштиришлари зарур.
Шу сабабли, Туркия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига Туркия томонидан қабул қилинган ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, коронавирус касаллигидан ўзини ҳимоялаш бўйича барча зарур талабларга риоя этиш тавсия этилади.
Дўстларингизга улашинг👇👇👇
@effectuz_live