EFFECT.UZ|LIVE


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали
Мурожаат учун 👉 @effectuzbot
O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Самарқандда аёл ҳожатхонага туғиб қўйди. Чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинган

Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани тоғли ҳудуд бўлиб, шифохонага мурожаат қилган аёл, бехосдан ҳожатхонада кўзи ёриган.

Маълум қилинишича, ФВБ ходимлари ёрдамга етиб келгунга қадар, ИИБ ходимлари туйнук ковлаб ҳожатхонадан чақалоқни тортиб олишган.

Инсон жонини сақлаб қолиш учун ўтказилган урунишлар якунда натижа бериб, чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
EFFECT.UZ ЭФФЕКТИ. Хоразмда катта жанжал: Сабаблар, тафсилотлар, натижа…

Аввалроқ, Effect.uz Урганч шаҳри марказидаги кўп қаватли уйлардан бирида аёллар ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видеолавҳани эълон қилган эди.

Уй фойдаланишга 2021 йил 18 июнь куни давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинган, яшашга рухсат берилган. Маълум қилинишича, тадбиркор Йўлдош Маҳмудов раҳбарлигидаги "YANGIYOP FAYZ INVEST" МЧЖ томонидан қурилган уйларда ҳозиргача кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаган. Аксарият уйлар, икки-уч кишига сотилган бўлиши мумкин.

Effect.uz томонидан эълон қилинган видеолавҳадан сўнг МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Хоразм вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Зокир Исмоиловнинг Effect.uz’га берган маълумотига кўра, МЧЖ мансабдорларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши очилган, ҳозирги кунда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Тергов натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

👉 1-ВИДЕО

👉 2-ВИДЕО


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Энди томорқани қаровсиз қолдириб бўлмайди. Акс ҳолда…


Суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси амалга оширилади


Ҳар йили судларда 1 миллионга яқин низосиз ишлар ҳам кўрилаяпти. Масалан, ўтган йили фуқаролик судларида коммунал қарздорлик бўйича 200 мингга яқин шундай иш кўрилган. Аслида буни нотариусда ҳам ҳал қилса бўлади. Шу нуқтаи назардан, низосиз ишларни кўриб чиқишни тегишли идораларга ўтказиш таклифи билдирилди.


Президент қарорига кўра:

2025 йил 1 июлдан
юқоридаги давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилади.


❗️Расман: Рамазон ойининг биринчи куни 1 март, шанба кунига тўғри келади, — Ўзбекистон мусулмонлари идораси


Энди таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади - Мактабгача ва мактаб таълими вазири


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Покистон саммити икки мамлакат стратегик шериклигини кенгайтиришда янги саҳифа очадиган муҳим воқеа бўлди


Бахмалда “Open budget” пулига қурилган янги стадион 14 кунда қулаб тушди


Нотариус хизматлари учун комиссия тўловлари оширилади

Адлия вазири буйруғи билан қуйидаги нотариал хизматлар учун тўловларнинг максимал миқдори оширилади.

Асосий ўзгаришлар:
▪️Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш бўйича маслаҳатлар, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш — БҲМнинг 10%дан 15%гача
▪️Кўчмас мулкни ўтказиш бўйича шартномалар тайёрлаш — БҲМнинг 20%дан 30%гача
▪️Гаров (ипотека) ва лизинг шартномалари (жисмоний шахслар иштирок этганда) — БҲМнинг 15%дан 25%гача.

Мазкур буйруқ 2025 йил 1 мартдан кучга киради.

@effectuz_live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкентда ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” комплекс махсус тезкор-профилактик тадбирлар ойлиги доирасида 1 та жанговар ва 21 та пневматик қурол муомаладан олинди

Тошкент шаҳрида ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” ойлиги давомида, ташкил этилган махсус гуруҳлар томонидан жами 801 та гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи воситаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Улар бўйича 567 та жиноят иши қўзғатилди, 158 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, 76 та ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@effectuz_live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АҚШда йўловчи самолёти хусусий самолёт билан тўқнашувдан аранг қутулиб қолди — Fox News

Чикаго аэропортида йўловчи самолёти қўнишни амалга ошираётган пайтда хусусий самолёт учиш-қўниш йўлагига кириб қолган. Йўловчи самолёти учувчисининг моҳирона ҳаракати туфайли тўқнашувнинг олди олинган.

АҚШ Фуқаро авиацияси федерал бошқармаси ҳодиса юзасидан текширув бошлади.

@effectuz_live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сурхондарёда тўй пайтида меҳмонлар устига ресторан шифти қулаб тушди

Оқибатда келин-куёв ва меҳмонлар жароҳат олган, дейилади хабарда.

@effectuz_live


Жомбой туманига янги ҳоким тайинланди

Хуршид Назаров Жомбой тумани ҳокими этиб тайинланди.

У шу пайтгача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

@effectuz_live


🇺🇸 🇺🇦 Украина АҚШ билан нодир ер металлари бўйича келишув имзолашга рози бўлди

Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, келишувнинг якуний версиясида Киев АҚШдан талаб қилган “хавфсизлик кафолатлари” ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.

@effectuz_live


❗️Тошкент ҳайвонот боғи вақтинча ёпилди

Маълум қилинишича, қор ёғиши туфайли боғ ҳудудида дарахт шохлари синмоқда.

Шу сабаб меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳайвонот боғи вақтинча ёпилди.

@effectuz_live


❄️ Тошкентнинг бир қатор туманларида қор сабаб дарахтлар қулади

Оқибатда кўплаб автомобил ва симёғочларга зарар етди.

Айтиш жоизки, хавф даражаси ҳали-ҳамон юқори, шу сабаб машинангизни дарахтлар олдидан узоқроқ қўйиш тавсия этилади.

@effectuz_live


Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига янги раҳбар тайинланди

Генерал-майор Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.

Президент фармони билан Бош прокурор ўринбосари — ҳарбий прокурор Ботир Кудратхўжаев Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди.


Президент фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари  лавозимидан озод этилди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.