Украинада вазият сабаб Тўқаев мамлакатни харбий шай ҳолатга келтиришга топшириқ берди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Украинада уруш кучайгани юзасидан қўлостидагиларга шошилинч топшириқ берди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, президент асосий ҳарбий ва фуқаролик объектларининг хавфсизлигини таъминлаш учун мамлакат Бош вазири, Президент Администрацияси, куч тузилмаларининг раҳбарлари ва барча ҳокимларга шошилинч чоралар кўришни топширган.
Шунингдек, Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида "Президент мамлакатдаги вазиятни ўз назоратига олди. Бизнинг давлатимиз учун асосий стратегик мақсад – барқарорликни, тинчликни, қонун устуворлигини ва тартибни сақлашдир. Қозоғистон бир неча бор икки славян халқи ўртасидаги низони музокаралар орқали ҳал қилиш кераклигини таъкидлаган эди” , дея юқоридаги қарорга муносабат билдирган.