#Қонунчилик_янгиликлари
ЎзР Вазирлар Макамаси 2019 йил 12 июлда "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети таркибида хорижий олий таълим муассасаларининг қўшма факультетларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 574-сонли қарорни қабул қилди.
Қарор билан Университет таркибида қуйидагилар ташкил этилади:
👉 2019/2020 ўқув йилидан Беларусь давлат жисмоний тарбия университети билан ҳамкорликдаги жисмоний тарбия, спорт ва туризм факультети;
👉 2020/2021 ўқув йилидан П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети билан ҳамкорликда қўшма жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик факультети.
Қўшма факультетлар учун контракт миқдори миллий валютада, Университет ва тегишли хорижий университетлар билан келишиб белгиланади.
Қўшма факультет битирувчиларига Ўзбекистонда ҳамда тегишлича Беларусь Республикаси ёки Россия Федерациясида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган дипломлар берилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g