#Соҳа_ислоҳотлари
Олий таълим: масофавий ўқитиш технологиялари
Хабарингиз бор, республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини узлуксизлигини таъминлаш ҳамда талабаларнинг билим олиш фаолиятини масофадан туриб методик қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 апрелдан масофавий таълим платформалари ишга туширилган эди.
Бундай платформалар аввалом бор, имконияти бор талабаларга мутлақо янги форматдаги, яъни виртуал муҳитда талабалар ва ўқитувчи аудиториясини шакллантириш орқали ўқув жараёнини ташкил этиш имкониятини берди.
Бир сўз билан айтганда, қисқа муддатда ҳам техник жиҳатдан, ҳам дастурий таъминот ва ресурсларни шакллантириш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Албатта буларнинг замирида каттагина молиявий харажатлар туради, дунё тажрибасида ҳам янги форматдаги ўқув жараёнини ташкил этиш дастлабки босқичда каттагина ресурсларни сарфлашни тақозо этади.
Масофавий бажариш имкони йўқ лаборатория ишлари пандемия тугагандан кейин ўтказилиши режалаштирилди. Шунингдек, турли сабабларга кўра масофавий таълим олмаган талабаларга пандемия тугагандан кейин ўқишларини анъанавий шаклда давом эттиришга ва фанларни ўзлаштиришларига имкон берилмоқда, яъни бу талабаларга ҳам кейинги курсда ўрнатилган муддатларда ўқишни давом эттиришга имконият яратилади.
Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2215
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg