#Халқаро_ҳамкорлик
Бошқарув кадрлари салоҳиятини оширишда Корея Республикаси тажрибасидан фойдаланилади
2019 йил 27 ноябрь – 6 декабрь кунлари Корея Республикасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA) ҳамкорлигидаги лойиҳа доирасида “Ўзбекистоннинг юқори мартабали бошқарув кадрлари лидерлик салоҳиятини ошириш” мавзусидаги ўқув курси ташкил этилди.
Ўқувларда республика вазирлик ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ходимлари қаторида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташкилий-кадрлар бошқармаси бошлиғи Бобиромон Қодиров иштирок этди.
Мазкур ўқув курси Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институтида Smart ҳукумат ва лидерлик сифатлари, Корея давлат хизматида кадрлар сиёсати, коррупцияга қарши курашиш, раҳбар ходимлар компетенциясини ошириш каби мавзуларда профессор ва амалиётчилар томонидан олиб борилган маъруза, амалий машғулотлар шаклида ташкил этилди.
Бундан ташқари ушбу ўқув курси давомида иштирокчилар Корея Республикаси Кадрларни бошқариш вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш Комиссияси, Samsung компанияси, Инчеон эркин иқтисодий зонаси, Кореятелекомга ташриф буюришиб, уларнинг фаолияти билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлишди.
Ушбу ўқув курси давомида олинган тажрибалар олий таълим тизимида иқтидорли ёш кадрларни аниқлаш ва уларда раҳбарлик кўникмаларини шакллантириш, замонавий менежмент усуллари билан таништиришда татбиқ этилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ