#ОТМ_янгиликлари
Бельгия озод университети профессори Ўзбекистонда
Олий таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимкулов Брюссель Озод университети профессори Ханс Вольф билан учрашди.
Учрашувда икки давлат олийгоҳлари ўртасида профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, Ўзбекистон ва Бениликс мамлакатларининг нуфузли университетлари ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш, малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Профессор Ханс Вольф ташриф доирасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиалида ҳам бўлди. Бельгиялик мутахассис олийгоҳда ўқув жараёнларининг олиб борилиши билан танишди, талабалар билан суҳбатлашди.
Талабалар билан суҳбатда бельгиялик профессор санъатшунослик илмий тадқиқот ишларида инновациялардан фойдаланиш, илмий-ижодий янгиликлар ва креатив лойиҳалардан фойдаланиш аудиториясини кенгайтириш борасида қатор таклифлар берди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ