#Халқаро_ҳамкорлик
Вазирлик делегацияси Брюсселда бўлиб ўтган халқаро конференцияда иштирок этди
2019 йил 22 ноябрь куни Брюсселда “ЕИ-Марказий Осиё: таълим орқали барқарор ривожланиш” мавзусида таълим масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир Финландия раислигидаги Европа Иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилди.
Ушбу халқаро конференцияда Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари У. Бегимқулов бошчилигида олий таълим муассасалари ректорлари, проректорларидан иборат делегация иштирок этди.
Халқаро конференцияда ЕИ ва Марказий Осиё давлатларининг таълим масалалари бўйича юқори лавозимдаги мутахассислар қатнашиб, таълим сифатини ошириш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича долзарб масалалар муҳокамалар қилинди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ЕИ давлатлари билан олий таълим соҳасида Erasmus+ дастури ва Марказий Осиё таълим платформаси каби лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Тадбир давомида вазирлик делегацияси Европа Иттифоқи давлатларининг нуфузли университетлар вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан музокаралар ўтказдилар.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ