Жиззахда ОТМга қабул амалга оширилмаяпти
Сўнгги кунларда юртдошларимиздан Жиззах шаҳрида Россия Федерация билан ҳамкорликда янги олий таълим муассасаси ташкил этилгани ва унга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушиб, шу тўғрисида маълумот сўралмоқда.
Жиззах вилоятида учта олий таълим муассасаси: Жиззах давлат педагогика ва Жиззах политехника институтлари ҳамда ЎзМУнинг Жиззах филиали фаолият кўрсатади. Мазкур олий таълим муассасаларида юртимиздаги барча олий ўқув юртларида каби қабул жараёни якунланган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 116 та (95 та маҳаллий, 21 та хорижий) олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардан бирортасида ҳам қабул жараёни олиб борилмаяпти.
Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртларимизга мамлакатимизда ташкил қилинаётган янги олийгоҳлар, соҳага оид энг сўнгги ва тасдиқланган маълумотлар билан вазирликнинг расмий телеграм канали - @eduuz орқали танишиб боришни тавсия қиламиз.
ОЎМТВ ахборот хизмати
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ