❗️❗️❗️Мурожаат ўз тасдиғини топмади.
Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси аҳоли мурожаатларига ўз вақтида белгиланган тартибда муносабат билдириб келмоқда. Хусусан, яқинда Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган Экопарк хиёбони худудида ноқонуний дарахт кесилиши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали видеолавҳа тарқатилди. Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида давлат инспекторлари жойига чиқиб батафсил ўрганиш ишларини олиб боришди. Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида ҳеч қандай қонунбузилиш ҳолати аниқланмади. Аксинча, хиёбон ишчи ходимлари томонидан ҳудуддаги мавжуд дарахтларнинг қуриган шохлари олиниб, санитар шакл берилганлиги аниқланди. Шу ўринда фуқароларимиздан асоссиз маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз.
❗️Бизни кузатишда давом этинг.
Бизнинг манзил:
facebook.com/tashkentecology
instagram.com/ecopoytaxt
t.me/Ecopoytaxt
Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати.