Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида 19 сентябрь - "Бутунжаҳон тозалик куни" муносабати билан бошланган акция марафонлари давом эттирилмоқда. Айни пайтда, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари ташаббуси билан тумандаги болалар истироҳат боғи ҳудудида кенг кўламда тозалик ишлари ташкил этилиб, 100 га яқин кўнгилли фуқаролар иштирок этишмоқда.