НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ЭКОЛОГИЯ ИНСПЕКТОРЛАРИ ҚАРАҚОЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА САКСОВУЛ БУТАЛАРИНИ НОҚОНУНИЙ РАВИШДА СИНДИРИБ ОЛИБ КЕТГАНЛИГИ УЧУН 5 307 400 СЎМ ТАБИАТГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР БЕЛГИЛАДИ.
Навоий вилояти Учқудуқ тумани Экология инспекцияси инспекторлари томонидан ўтказилган рейд давомида Қарақолпоғистон Республикаси фуқаролари Учқудуқ туманидан 170 км узоқликдаги “Бузовбай” овули ҳудудидан саксовул буталарини ноқонуний равишда синдириб олиб кетаётган вақтда ушланиб, автомашина Учқудуқ туманида жойлашган жарима майдончасига олиб келиб қўйилди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 79-моддаси 1-кисми билан 1 115 000 сўм миқдорда жарима ва табиатга етказилган зарар 5 307 400 сўм қилиб белгиланди. Учқудуқ тумани Экология инспекцияси томонидан саксовуллар Учқудуқ туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабига беғараз ёрдам сифатида берилди.
Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати
https://t.me/navoiyeco_uz