❗️❗️❗️Мурожаатлар ўз вақтида ўрганилмоқда.
Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан аҳоли мурожаатлари ўз вақтида ўрганилмоқда. Хусусан, яқинда Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Салар каналига ноқонуний тарзда оқава сув оқаётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган эди. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида давлат инспекторлари жойига чиқиб ўрганиш ишларини олиб боришди. Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида ''QUDRAT BARAKA'' хусусий корхонаси томонидан қонунбузилиш ҳолати содир этилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан корхона раҳбариятига тарғибот ишларини олиб бориш билан биргаликда, лабаратория ходимларини жалб қилган ҳолда, оқизилган ташлама сувдан таҳлил учун анализ олинди. Қонунга хилоф равишда иш тутган корхона раҳбарига юқоридаги ҳолатни 5 кунлик иш кунида бартараф этиш юзасидан қатъий тарзда огоҳлантириш хати берилиб, қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилди.
🌹Бизни кузатишда давом этинг.
Бизнинг манзил:
facebook.com/tashkentecology
instagram.com/ecopoytaxt
t.me/Ecopoytaxt
Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати.