ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЭКО АКЦИЯ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ
19 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасида атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган фаол фуқаролар ва ёшлар иштирокида “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида экологик акцияси тантанали равишда эрталаб соат 08:00да Нукус шаҳридаги “Истиқлол” боғида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Жусупбек Казбеков очиб берди. Экоакция иштирокчиларига ҳудудни тозалаш учун зарур бўлган барча анжомлар (қўлқоп, чиқинди учун қоплар), Бутунжаҳон тозалик куни рамзи туширилган футболка ва кепкалар, махсус автотранспортлар билан таъминланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати
@ecokomuz