Дўконшунос


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


✅ "Dookan Xpert" жамоасидан савдо ва даромадни каррасига ошириш бўйича сара маслаҳатлар.
🟢 Озиқ-овқат, кийим-кечак дўконлари, чакана савдо, хизмат кўрсатиш шохобчаларини юритиш бўйича фойдали канал.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ижтимоий далил (social proof) харидор қарорига кучли таъсир кўрсатади.

Кўпчилик сотувчилар ишлатадиган "ўзим кийганман" ёки "танишларим ҳам харид қилган" каби фикрлар ижтимоий далилни шакллантиради, бу эса харидор ишончини оширади.

Барча билади, Nike ва Adidas ҳам спортчилар, инфлюэнсерлар ва машҳур шахслар орқали ижтимоий далил яратиб, маҳсулотга ишонч уйғотади.

®️ "Dookan Xpert"


Н - Натижа!

Хаммаси оддий:

Тўғри стратегия

⬇️

Доимий эътибор марказида туриш

⬇️

Юқори нархлар (реклама, хамкорлик ва х.к.)

⬇️

Юқори даромад


⏳Тадқиқотларга кўра, мижознинг дўконда ўтказган вақти узайган сари, харид қилиш эҳтимоли ошади.

↗️ Path to Purchase Institute маълумотларига кўра, мижозлар дўконда 40% кўпроқ вақт ўтказганда, савдо ҳажми 50% гача ошиши кузатилади.

📈 Шунингдек, ShopperTrak таҳлилларига биноан, дўконда ўтказилган ҳар бир қўшимча 10 дақиқа савдони 12% га оширади.

®️ "Dookan Xpert"


Буни бугун синаб кўринг:

💡Ҳар бир мижозни илиқ кутиб олинг ва маҳсулотлар танлови бўйича ёрдам ва тавсиялар беринг. Фаол бўлинг, лекин босим ўтказманг.

Кечқурун аввал/кейинни таққосланг:

⏳ Мижозлар дўконда қанча вақт қолишни бошлади?

🪙Савдо ошдими?

📈Натижаларни имкон қадар рақамларда баҳолаб, зарур бўлса услубингизни ўзгартириш/яхшилашни ўйлаб кўринг.

®️ "Dookan Xpert"


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бизнесда, ҳаётда, оилада ва ҳатто бола тарбиясида кузатиладиган бир ҳақиқат шу кичик видеода акс этибди.


#tafakkur_vaqti


Чакана савдода сиз барибир B2Bдасиз

Кўпчилик чакана савдогарлар ўз бизнесларини B2C (бизнесдан истеъмолчигa) деб ўйлайдилар, чунки улар маҳсулотни охирги харидорга сотишади. Аммо бу бизнеснинг фақат бир қисми.

Чунки ҳар қандай чакана савдо ортида B2B (бизнесдан бизнесга) муносабатлар мавжуд.

Сизга маҳсулот етказиб берувчилар сиз билан B2B муносабатларига киришишидан, албатта, хабарингиз бор.

Бундан ташқари, чакана савдода логистика, сақлаш, IT каби қатор хизмат кўрсатувчилар билан ҳам ҳамкорлик олиб боришга тўғри келади.

Манфаатли ҳамкорлик эса билим ва тажриба талаб этади. Шунинг учун B2B бўйича малакангизни ошириб боришга эътиборсиз бўлманг.

®️ "Dookan Xpert"


Муваффақиятли чакана савдонинг яширин қуроли: "Микро-Ҳа" стратегияси

Кўпчилик сотувчилар катта ҳа — мижозни харид қилишга кўндириш ҳақида ўйлайди. Лекин ҳақиқий ўйин ўзгартирувчи нарса микро-ҳа: мижозларнинг сотиб олишдан олдин берган кичик розиликлари.

Масалан? Бепул намуна, мижоз учун энг мос маҳсулотни аниқлашга ёрдам берадиган тезкор тест ёки шунчаки: “Энг кўп сотилган маҳсулотимизни кўришни хоҳлайсизми?” деб сўраш.

Савдони оширишни хоҳлайсизми? Мулоқотнинг турли нуқталарида микро-ҳа лаҳзаларини кўпайтиринг.

®️ "Dookan Xpert"


❌ Арзон
✅ Манфаатли нархда

❌ Тезкор етказиб берилади
✅ Вақтингизни тежанг!

❌ Бўлиб тўлаш
✅ Қулай тўлов режаси

❌ Нархи пасайтирилди
✅ Чекланган вақтга имконият бериляпти.

❌ Маҳсулот
✅ Ечим (b2bда)

❌ Харидорларимиз
✅ Ҳамкорларимиз (b2bда)

®️ "Dookan Xpert"


❌ Чегирма
✅  -20% ёки махсус таклиф

❌ Оддий
✅ Анъанавий

❌ Нарх
✅ Сармоя ёки баҳо

❌ Хозироқ сотиб олинг
✅ Атиги 2 дона қолди

❌ Бепул
✅ Совға

❌ Акция
✅ Содиқлик дастури

®️ "Dookan Xpert"


Саволлар:

- Дўконингизга бугун жами неча нафар харидор ташриф буюрди?

- Уларнинг неча фоизи/нечтаси доимий мижозлар?

Шу саволларга, албатта, жавоб беринг. Бу ерда кўплаб муаммоларга ечимлар ётади.

®️"Dookan Xpert"


Ишонч (Аввалги пост давоми)

💙Ишонч - мижоз кутилмаларига бизнес томонидан етказиб берилаётган қийматнинг идеал даражада мослигидир.

🏨 Ritz Carlton меҳмонхоналаридан мижозлар люкс шароитлар, юқори сервис ва персонализация кутишади ва айнан шу қийматни доим ортиғи билан олишади.

®️"Dookan Xpert"


Мижозга нима сотасиз?

✅ Маҳсулот, хизмат, сервис, муомала, эътибор, индивидуал ёндашув, меҳр, ва ҳоказолар мижоз учун муҳим, албатта.

❤️ Лекин мижоз учун энг муҳими бошқа нарса. Ҳар қандай бизнес ўз мижозига, энг аввало, ИШОНЧ сотади. Камида, сотишга ҳаркат қилади.

®️"Dookan Xpert"


Мижозларни сақлаб қолиш савдони оширади

🧲 Турли тадқиқотларга кўра, мавжуд мижозларни сақлаб қолиш янги мижозларни жалб қилишга қараганда 5 баробаргача арзонроқ.

🧲 Bain & Company тадқиқотлари шуни кўрсатадики, мижозларни сақлаб қолиш даражасини атиги 5% га ошириш фойдани 25% дан 95% гача кўтариши мумкин.

®️"Dookan Xpert"


⚽️ Криштиану Роналду "ҳикояси": "1000та гол" челленжи

Роналду шунчаки футбол ўйнаб, голларини уриб юрса ҳам бўлаверарди. Лекин у ҳар бир голини миллионлаб муҳлислар кутиши, кузатиши ва муҳокама қилишини таъминлайдиган "ҳикоя" яратди. Бунда унга доим эътибор марказида бўлишга ўрганган шахсияти ҳам қўл келди. "1000та гол" челленжи орқали у нафақат спорт, балки шахсий брендни ривожлантиришнинг ўзига хос санъатини намойиш этди.

🎭 Интрига яратиш: Ҳикоянинг кучи
Роналду 1000та голни оддий статистикага айлантирмади. У ҳар бир голни мақсадли босқичга айлантириб, ўз атрофида интрига, баҳслар ва шов-шув пайдо қилди. Мухлислар ҳар ўйинда уни кузатишга, навбатдаги голни кутишга мажбур бўлишди. CR7 жамоаси яхши биладики, бу жараён унинг рейтингини доимо юқори даражада ушлаб туради, ҳамда реклама ва PR дан келадиган даромадлари тушмаслигини таъминлайди.

💡 Сизнинг маҳсулотингиз ва ҳикоя сотуви
Роналдудан ўрганиладиган сабоқ оддий: интрига яратинг! Сизнинг маҳсулотингиз ҳам рақобатчилардан яхшироқ бўлиши мумкин, лекин агар унинг атрофида ҳикоя бўлмаса, мижозлар диққатини жалб қилиш қийин.

🎯 Хулоса:
Роналдунинг 1000та голи бу шунчаки спорт эмас, балки мукаммал бренд стратегияси. Ҳар бир маҳсулотингиз атрофида ҳикоя яратинг, интрига ва ҳиссиётлар қўшинг. Шунда сиз нафақат сотасиз, балки мижозлар қалбини ҳам забт этасиз.

Сиз яна қандай ҳикояларни биласиз? Изоҳларда фикрларингиз билан ўртоқлашинг.

®️"Dookan Xpert"


Сўнгги пайтларда бир машҳур футболчи ўзига боғлиқ бир воқелик атрофида ажойиб "ҳикоя" ярата олди.

Тахмин қилиб кўринг-чи, гап қайси футболчи ва қайси воқелик тўғрисида?

Кейинги пост шу ҳақида бўлади. Фақат бу сафар ҳикояларнинг бренддаги аҳамиятига урғу берамиз.

Ёрдам: Бу Абдуқодир Хусанов эмас 😉

®️"Dookan Xpert"


Мисол: Термос-кружка сотаяпмиз (давоми) .

☕️ Агар аудитория ишга қатновчи офис ходимлари бўлса: "Бу кружка сизга узун йўлларда ва кун давомида қаҳвангиз иссиқлигини сақлаб беради."

☕️ Уй бекалари бўлса: "Эрталаб тайёрлаган чойингиз фарзандларингиз то мактабдан келгунича ҳам иссиқлигича қолади."

☕️ Саёҳатчилар учун: "Бу кружка узоқ саёҳатларингиз давомида қайноқ ва хушбўй кофе хароратини ҳис қилган ҳолда доимо ҳаловат ва қулайликда бўлишингизни таъминлайди"

✅ Ҳикоя сотуви: Маҳсулотни мижоз хаёлида унинг ҳаётига олиб кириб қўйиш санъати, токи қайтиб чиқаролмасин 😅


Ҳикоя сотуви: Storyselling (1)

Мижозлар "нимани сотиб олдим?" деган саволдан кўра, "нега сотиб олдим?" деган саволга жавоб топишни афзал кўришади.

🎭 Ҳикоя сотуви нима?

Бу — маҳсулотни қаҳрамон қилиб кўрсатиш санъати! Маҳсулот тарихини, унинг хусусиятларини, афзалликларини ҳикояга айлантириш орқали унинг қадрини бир неча баробарга ошириш мумкин.

Сотиш учун фактлар керак, лекин сотиб олиш учун ҳиссиётлар ишлайди. Ҳикоялар орқали маҳсулот эмас, ҳиссиётлар сотасиз.

Мижоз "қалбига" кириш учун унинг ҳаётини, эхтиёжларини тушунинг. Ҳар бир ҳикоя — айнан уларнинг муаммолари, кутилмалари ёки орзуларига жавоб бўлиши керак.

®️ "Dookan Xpert"


"Uzum"ни ким синдиради?

🗣️ Таҳлилчилар фикрига кўра, келгусида Uzum каби барча онлайн маркетплейсларни Номарказлашган Савдо модели ўйиндан чиқариши кутилмоқда. Ушбу модель Web3 блокчейн технологияларига асосланади.

Бу қандай ишлайди?


🍇Тасаввур қилинг, сиз қишлоқда узум етиштирувчи фермерсиз, ва сиз етиштирган узумингизни шаҳарга сотмоқчисиз. Анъанавий савдо моделларида, сиз узумингизни сотиш учун бирор воситачидан ёрдам оласиз. У воситачи сизга бозорга кириш ва сотиш бўйича хизмат кўрсатади, лекин бу учун комиссия олади. Онлайн савдода бугунги кунда бу ишни онлайн маркетплейслар бажаради. Худди Uzum маркетплейси каби.

🤝 Номарказлашган савдо моделини қўллаганда, сиз воситачига муҳтож эмассиз. Сиз тўғридан-тўғри харидорлар билан алоқа ўрнатиб, ўз узумингизни блокчейн орқали шаффоф ва хавфсиз сотишингиз мумкин. Барча келишувлар смарт-контракт орқали автоматик амалга оширилади, ва сиз пулни комиссиясиз тўғридан-тўғри оласиз.

🛒 Бу модел воситачиларни ўйиндан чиқариб ташлайди, бу эса сотувчилар ва харидорлар учун тезкор, арзон ва оддий савдо жараёнини яратади.

®️ "Dookan Xpert"


Трамплар оиласи ва крипто валюталар

💸 Сайланган АҚШ президенти Трампнинг рафиқаси Мелания ўз криптовалютаси "Melania" чиқарилганини эълон қилди.

💸 Қизиғи, бу хабардан кейин Дональд Трампнинг аввалроқ эълон қилинган "Trump" номли криптовалютаси курси бозорда $70 дан $40 гача тушиб кетган.

®️ "Dookan Xpert"


Мижоз калишини кийиб кўринг!

👞 Инглиз тилида "Walk in your customer's shoes" деган ибора бор. У маҳсулот ёки хизматга мижоз кўзи билан қаранг, деган маънода ишлатилади.

Starbucks собиқ Бош ижрочи директори Ховард Шульц компания филиалларидан бирида оддий бариста бўлиб ишлаш орқали "мижоз калишини кийиб кўради".

Мижозлар хоҳиш истаклари, талаб ва кутилмаларини яқиндан ўрганган Шульц машҳур "Учинчи жой" концепциясини ишлаб чиқади (Уй - Ишхона - Starbucks). Бу ёндашув кейинчалик компанияга катта муваффақият олиб келади.

®️ "Dookan Xpert"

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.