Иккинчи малака тоифаси тўғрисидаги Сертификат қачон берилади ?
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекция телеграм боти (@uztdibot) га кўпчилик ўқитувчилар “Жорий йилнинг 3-10 январь кунлари ўтказилган малака (тест) синовларида иштирок этиб, юқори балл тўпладим, менга иккинчи малака тоифаси тўғрисидаги Сертификат қачон берилади?” деб мурожаат қилишмоқда.
Жавоб: Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392- сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан амалга оширилади.
Мазкур ҳужжатга асосан аттестация икки босқичда ўтказилади:
➡️ биринчи босқичда — ўқитувчиларнинг ўқув фани бўйича малака синови натижалари, дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги эксперт гуруҳи томонидан ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;
➡️ иккинчи босқичда — аттестация комиссиялари эксперт гуруҳи томонидан ўрганилган биринчи босқич натижаларини таҳлил қилади, аттестация жараёнида тўпланган ҳужжатлар жамланмасини (портфолиосини) ўрганади ва педагог кадрни малака тоифасида (лавозимида) қолдириш ёки бошқа тоифа (лавозим) бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Мазкур Низомнинг 29-бандида Халқ таълими бошқармаларида тузилган аттестация комиссиялари вазифаларидан бири сифатида “Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш“-белгиланган.
Шу сабабли халқ таълими бошқармаларида тузилган аттестация комиссиялари томонидан аттестацияларда иштирок этган педагогларнинг малака (тест) синовларидан ташқари дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги бўйича олган баллар асосида қарор қабул қилингандан сўнг буюртманома тақдим этиш асосида берилади.
✅Ҳозирги кунга қадар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан жами 13 минг 769 нафар (Қорақалпоғистон Республикаси 2036 нафар, Навоий вилояти 1163 нафар, Наманган вилояти 1793 нафар, Самарқанд вилояти 3198 нафар, Тошкент вилояти 1880 нафар, Хоразм вилояти 1472 нафар, Тошкент шаҳри 779 нафар) педагоглар учун аттестациядан ўтганлиги ҳақида Сертификат бланкалари белгиланган тартибда расмийлаштириб бериш учун ҳудудий бўлим масъулларига тарқатилган.
❗️Афсуски, бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳудудий халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари томонидан сертификатларга буюртмалар тақдим этилмаганлиги сабабли аттестациядан ўтганлиги ҳақида Сертификатлар белгиланган муддатларда педагогларга етказилмасдан қолмоқда. Бу эса педагогларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpqUUgdpGOG0Sw