Қарорга айланмаган лойиҳа, ёҳуд имтиҳонларда 56.7 балл (30%) ва ундан юқори тўплаган абитуриентларга агар у ўқишга кира олмаса, натижаси ҳақида маълумот берувчи, 3 йилга амал қилувчи сертификат бериладими?
Бу ҳақида "Миллий Сертификат" шундай ёзмоқда:
"Давлат тест маркази жорий йил феврал ойида халқ муҳокамасига "Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳужжатни ҳавола қилди.
Ҳужжатда, 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб, энг юқори баллнинг 30 фоизи ва ундан юқори баллни тўплаган абитуриентларга фанлар бўйича тест синовлари натижалари акс этган, 3 йил муддатга амал қиладиган сертификат бериш имкониятини яратиш тўғрисида бандча мавжуд эди.
Aгар ушбу ҳужжат остидаги таклифларга назар солсак, бу сертификатга умумий эътирозлар бўлмади, фақатгина энг юқори баллни фоизи ва сертификат муддати ҳақида эътирозли таклифлар билдирилган.
Aсосий эътироз Aдлия вазирлигидан бўлди!
Aдлия вазирлиги муҳокамага қўйилган қарор лойиҳаси борасида кўплаб талаб ва эътирозлар билдирди, жумладан, сертификат ҳақида коррупсияга йўл очувчи бўшлиқ дегандай таъриф берди.
Хуллас, ушбу банд 14.05.2019. йилдан кучга кирган "Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-4319 дан олиб ташланди.
Демак, хеч қандай сертификат берилмайди!"
Ҳа шундай қилиб тўпланган балл учун сертификат берилиши ҳақидаги ҳом ҳаёлларни эсдан чиқаринг...
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
@Dtmtesti