Ўзбекистонда “Ватандош” картаси жорий қилинди:Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 20 ноябр куни имзоланган 397-сонли қарорга асосан “Ватандош” картаси 5 йил муддатга (ватандош миллий паспортининг амал қилиш санасидан ошмаган ҳолда) берилади.
Ўзбекистон Адлия вазирлиги аниқлик киритишича: “Ватандош” гувоҳномаси – хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни рағбатлантириш шакли бўлиб, Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган, Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан дўстона муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган, республикада хайрия фаолиятини амалга ошираётган ватандошларга миннатдорлик ва ташаккур белгиси ҳамда “Ватандош” картасини олиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатдир.
Мазкур картага эга ватандошларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
• Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш;
• Мамлакат ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулкнинг миқдорлари татбиқ этилмайди ва Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди;
• Хорижий фуқарога бериладиган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз меҳнат фаолияти билан шуғулланиш;
• Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш.
Карта эгаларининг оила аъзоларига (ота-онаси, эр (хотини) ва вояга етмаган фарзандлари) қуйидаги имтиёзлар берилади:
• Амалдаги виза муддатини узайтиришда Ўзбекистон ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш имконияти билан давлат божи ундирилмасдан кўп марталик виза олиш;
• Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш;
• Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни давлат божи ундирилмасдан ички ишлар органларида расмийлаштириш ва узайтириш.
Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
🕊
@dthaxborotxizmati 📱
Instagram 📱
Facebook 📺
YouTube 🐦
Twitter