Edu.uz dan repost
#ОТМ_янгиликлари
“Отабек ва Кумуш” премьераси бўлиб ўтди
Ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Отабек ва Кумуш” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, ушбу катта саҳна асарида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари ҳам рол ижро этишди. Жумладан, институтнинг “Мусиқали театр актёрлиги” таълим йўналиши 2-курс талабаси Маржона Ўлжаева Кумуш ролини яратди.
Муқимий театрида қўйилган асар кенг жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди. Ёш талаба Маржона Ўлжаеванинг актёрлик маҳорати, ижро имкониятлари мутахассислар ва томошабинлар томонидан эътироф этилди.
Спектаклда постановкачи режиссёр Баҳодир Назаров, дирижёр Акмал Тўраев, рассом Жалолиддин Раҳимов ўзига хос саҳна декорацияларини яратишган.
Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ўқув жараёнларини амалиёт билан уйғун ҳолда олиб бориш мақсадида ишлаб чиқарувчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик олиб борилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ