Ta’lim xabarlari dan repost
Ўзбекистон ва Белоруссия ўртасидаги таълимга оид ва ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим ратификатция қилинди. Бу нима дегани?
2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларуссия ҳукуматлари ўртасида таълимга оид ва ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш бўйича ўзаро келишувга эришилганди.
2020 йил 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мазкур битимни тасдиқлаш бўйича “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Бу нимани англатади?
Шартномага биноан, ўқиш давомийлиги 9 йилдан кам бўлмаслик шарти билан умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома ҳар икки мамлакат томонидан ўзаро тан олинади. Яъни ўқувчи Ўзбекистондаги умумий таълим мактабининг 9-синфини битириб, Белоруссиядаги мактабда ўқишини 10-11-синфлар ёки умумий ўрта таълимни олиш билан биргаликда ўрта махсус таълим муассасаларида давом эттириши мумкин бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон ёки Белоруссияда мактабни битириб, умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатни қўлга киритган ўқувчилар ҳам энди ҳар икки мамлакатда ҳеч қандай тўсиқларсиз ўқишларини давом эттиришлари мумкин бўлади. Бошқача айтганда, Ўзбекистондаги мактабларнинг 11-синфи битирувчилари Белоруссияда касбий техникавий ва ўрта махсус таълим дастурлари бўйича ўқишларини давом эттириш имконига эга бўлишади. Айни ўринда Белоруссия мактабларининг 11-синфи битирувчилари ҳам Ўзбекистондаги профессионал таълим муассасаларида ўқишларини давом эттира олишади.
Олий ва ўрта махсус таълимда-чи?
Мазкур тизим олий таълим ва ундан кейинги босқичларда ҳам давом эттирилиб, Ўзбекистон ёки Белоруссияда ўрта махсус таълим муассасаларини битирган ўқувчилар ҳар икки мамлакатда бемалол олий таълим муассасаларининг бакалавр, магистр ва ҳатто докторантура босқичларида ўқишларини давом эттиришлари мумкин бўлади.
Шу билан биргаликда,
Ўзбекистон ва Белоруссиядаги таълим давомийлиги ўртасидаги тавофут 1 йил ёки ундан камроқ бўлган муддатни ташкил этганда ҳам дипломларни ўзаро тан олинишида ҳеч қандай муаммо кузатилмайди. Яъни бунда мутахассислик бўйича Ўзбекистонда 4 йиллик бакалавр босқичини битириб, Белоруссияда 5 йиллик ўқув даврини талаб қилувчи йўналишга ҳам магистратура учун тўсиқларсиз ҳужжат топшириш мумкин бўлади.
Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA