Edu.uz dan repost
#Соҳа_ислоҳотлари
Олий таълимга “Ягона миллий меҳнат тизими” татбиқ этилмоқда
Бугун, 27 декабрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилишга оид вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502-сон қарорига мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини, шу жумладан меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни тугатиш тартиб-таомилларини электрон рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш белгиланди.
Видеоселектор шаклида ўтказилган семинарда мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича олий ва профессионал таълим тизими олдида турган долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Унда республика олий таълим муассасалари, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ҳамда вазирлик ҳузуридаги ташкилотларнинг кадрлар бўлими бошлиқлари, ахборот технологиялари маркази раҳбарлари, шунингдек, вазирликнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Б.Қодиров, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бўлим бошлиғи Ш.Қодиров, бош мутахассис О.Юнусов меҳнатга оид муносабатлар, меҳнат шартномаси ва меҳнат дафтарчаларини электрон шаклда юритиш тартибига оид масалалар юзасидан ахборотлар беришди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ