O'zDSMI Yoshlar ittifoqi dan repost
АЗИЗ ЁШЛАР!
Сиз бугун ҳаётингизнинг энг муҳим палласида турибсиз. Истардикки, ҳар кунги миш-мишлар ва турли хил бўлар-бўлмас “ўйин”лар билан ўралашиб қолманг. Бугун кучингизни, бутун эътиборингизни билим олишга қаратинг. Зотан, мамлакатга, халққа, ота-онага хизмат қилиш учун билим керак!
Абу Али ибн Сино ҳақида қуйидаги бир ҳикояни ўқиган эдим: бир подшоҳнинг яккаю ягона қизи оғир хаста бўлиб қолади. Теварак атрофдаги табиблар унинг дардига даво топиша олишмайди. Шунда бош вазир Бухоро тарафларда ёш бир табиб борлигини, у ҳар қандай касални даволаётгани ҳақидаги хабарни подшоҳга айтади. Подшоҳ қандай қилиб бўлса ҳам айни шу табибни олиб келишга фармон беради. Ибн Синони олиб келишади. Ибн Сино подшоҳ қизини тез кунда даволайди, қиз тузалиб кетади. Шундан сўнг подшоҳ Ибн Синони ҳузурига чорлайди ва табибга нима истаса, ҳамон муҳайё этишини айтади. Шунда Ибн Сино подшоҳ саройидаги кутубхонадан фойдаланишга изн сўрайди, холос. Подшоҳ учун бу талаб энг осон иш бўлиб, нега бойлик, олтин сўрамаганига ҳайрон бўлади. Ибн Синога кутубхонадан фойдаланишига рухсат этади.
Ибн Сино нега бойликдан, олтиндан кўра кутубхонадан фойдаланишни афзал кўрди? Бугунги инсонлар шундай ишни қилишса, олтин сўрашармиди ёки кутубхонадан фойдаланишними? Бу саволга ҳар ким ўзича турли жавобни бериши мумкин. Бу ниҳоятда мунозарали масала, албатта. Менимча, билим олиш, илм билан шуғулланиш ҳар қандай бойликдан афзал. Чунки, келажакда инсоннинг ҳар қандай орзуси рўёбга чиқишида барибир билим керак бўлади.
Иброҳим Йўлдошев, профессор