"Tashkent Law Spring" dan repost
2020 йилги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси 11 февраль куни жамоатчилик муҳокамаси учун “Тараққиёт стратегияси” марказининг 2020.strategy.uz сайти ҳамда ҳукуматнинг regulation.gov.uz порталига жойлаштирилган эди.
Дастур лойиҳасининг иккинчи "ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ" устувор йўналиши қаторидан “Tashkent Law Spring” II Халқаро ҳуқуқий форумини ўтказиш масаласи ҳам ўрин олди.
Хусусан, мазкур йўналишнинг 67 бандида “Tashkent Law Spring” халқаро ҳуқуқий форумини ўтказиш ва қонун ҳужжатларини тизимлаштириш ва кодификациялаш масалаларини муҳокама қилиш, оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш ҳамда давлат органлари фаолияти шаффофлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш назарда тутилади.
Маълумот ўрнида: 2020 йил 17 февраль куни 2020.strategy.uz сайтига жами 1000 дан ортиқ таклиф ва муносабалар келиб тушган.
1 йўналишга – 531 та, 2 йўналишга – 227 та, 3 йўналишга – 319 та, 4 йўналишга – 266 та, 5 йўналишга – 26 та муносабат билдирилган.
Агар сизда ҳам “Tashkent Law Spring” II Xалқаро ҳуқуқий форумини ўтказиш билан боғлиқ таклиф ёки муносабатлар бўлса 2020.strategy.uz сайти ҳамда regulation.gov.uz порталида изоҳ қолдиришингиз мумкин.