”Dori Market” дорихоналар тармоғи


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


🏥 “Беш Юлдуз ММР” га тегишли дорихоналар тармоғи расмий сахифаси.
💊 Сифатли ва хамёнбоп дори воситалари
🚑 Шахар бўйлаб дори дармон бепул етказиб бериш хизмати
☎️ +99833 500 0303
Админ: @dorimarket_admin
Оилангизга ғамхўрлик ©

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


❓Соч нима сабабдан тўкилади?

✅ Ҳар куни соғлом инсонларда 50-80 тадан соч толаси тўкилиши мумкин. Хавотирга тушишга ўрин йўқ. Агар сочингиз кунлик меъёрдан ортиқ тўкилаётган бўлса, бунга турли сабаблар мавжуд.

▪️Сочларни парвариш қилишда нотўғри усуллардан фойдаланиш, организмдаги ўзгаришлар, асабийлашиш, фасллар алмашиши ҳам соч тўкилишига сабаб бўлади.

▪️Соч тўкилиши аёлларга нисбатан эркакларда кўпроқ кузатилади ва у қуйидагилар натижасида юзага келади:

✔️ Наслий омил.
✔️ Юқумли касалликлар.
✔️ Кимёвий воситалар.

✅ Сиз муаммога ойдинлик киритиш учун малакали трихолог маслаҳатини олишингиз керак бўлади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


🍋 Асал ва лимон томоқ оғриғидан халос қилади

✅ Агар томоғингиз оғриб безовта қилаётган бўлса, асал ва лимондан фойдаланиб кўринг.

✔️ 1 ошқошиқ асал ва 1 ошқошиқ лимон суви аралаштирилади. Ана шу аралашма оғиз бўшлиғида 10 дақиқа давомида ушлаб турилади. Сўнгра оғиз бўшлиғи илиқ сувда чайиб олинади.

⭕️ Муолажа кунига 2 маҳал токи томоқ тузалгунга қадар такрорлаб турилади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


📍А витаминини қабул қилишда эҳтиёт бўлинг

✅ А витаминининг қўшимча дозасини қабул қилиб, ўз танаси учун фойда деб ўйлаган ҳар бир киши жиддий асоратлар борлигини унутмаслиги керак.

▪️А витамини ёғда эрийдиган витамин бўлиб, организмда тўпланиши исботланган. Дозани ошириб юбориш, жигарга жиддий зарар етказиши мумкин.

✔️ Чекувчиларда А витамини тўпланиши ўпка саратони ривожланиш хавфини оширади.

✔️Мувозанатли овқатланиш орқали А витаминини организмга керакли миқдорда олиш мумкин.


📍Сочиқ - касаллик келтириб чиқариши мумкин

✅ Душ ёки ҳаммомдан чиққандан кейин миллионлаб ўлик ҳужайралар ҳали ҳам терида қолади. Бу ҳужайралар сочиқ устида ҳам қолади ва бактериялар учун кўпайиш манбаига айланади.

❓Бундан қандай ҳимояланиш керак?
▫️Бир нечта сочиқдан фойдаланинг (ҳеч бўлмаганда юз ва тана учун).
▫️Уларни мунтазам равишда ювиб туринг.
▫️Қўлни артиб бўлгандан кейин сочиқни яхшилаб қуритинг.
▫️Албатта, индивидуал сочиқдан фойдаланинг.

✅ Ушбу оддий қоидаларга амал қилиш орқали ўзингизни исталмаган касалликлардан ҳимоя қилишингиз мумкин.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


📍Иштаҳасизликнинг давоси оддий

✅ Иштаҳасизлик турли сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин. Уни уй шароитида даволаса бўлади.

▪️Ерқалампир (хрен) қирғичдан ўтказиб олинади. Унга 1:1 нисбатда шакар ёки асал аралаштириб, ҳар куни овқатланишдан 30 дақиқа олдин истеъмол қилинади.

▪️Сельдерей ошкўкининг суви сиқиб олинади. Ҳар куни 3 маҳал овқатланишдан олдин 1 ош қошиқдан шу ўсимликнинг шарбати ичиб турилади. Фойдаси тезда сезилади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


Нима учун шамоллаганда сут маҳсулотларини истеъмол қилмаслик керак?

✅ Касалликнинг биринчи белгилари намоён бўлганда сут маҳсулотларидан воз кечиш яхшироқдир. Гап шундаки, сут маҳсулотлари шиллиқ ҳосил қилувчи таъсирга эга. Яъни, улар бурундан сув келиши ва ўпкадан балғам ажралишини секинлаштиради, бу бактерияларнинг тўпланиб қолишига сабаб бўлади.

🔻Шунга қарамасдан, кефир ва кам ёғли йогуртлар ичакнинг ишлашига ёрдам беради. Шунинг учун улардан воз кечиш ярамайди. Унинг ўрнига, ножўя таъсирларнинг олдини олиш учун таомномага занжабил ёки зарчава қўшинг. Зираворлар бу маҳсулотларнинг шилимшиқ ҳосил қилувчи таъсирни йўқотади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy




🌙Ассалом алайкум, Энг яқин ДЎСТЛАРИМ Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!

Энг яқин дўстларга юборинг.

Канал👉 @dorimarket


🌙Кириб келаётган Рамазон Ҳайит айёми муборак бўлсин, қадрдонларим!..

Яқинларни табрикланг
.

Канал👉@dorimarket


📍Оч қоринга илиқ сув ичинг!

✅ Эрталаб бир стакан ичилган илиқ сув уйқу пайтида юзага келадиган суюқлик танқислигининг ўрнини тўлдиради. Иссиқ сув эса қонни суюлтиради. Бу тромбоз хавфи остида эмаслигингизни англатади.

✔️ Эрталаб илиқ сув ичиш одати бутун танада айланиб юрадиган токсинларни йўқотишга ёрдам беради ва ортиқча вазндан халос қилади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


📍Депрессиянинг асосий сабаблари

✔️Асабий таранглик.
▪️ Дам олиш ва дўстлар билан учрашиш учун вақт топишни унутманг.

✔️Б 12 витаминининг етишмаслиги.
▪️Қанчалик тана вазни катта бўлса, Б 12 танқислиги хавфи шунчалик юқори бўлади.
▪️Балиқ, гўшт, пишлоқ ва тухумларни кўпроқ истеъмол қилиш керак.
▪️Рационингизни Б12 витамини билан бойитилган толалар қўшинг.

✔️Қалқонсимон без патологияси.
▪️Депрессия баъзан қалқонсимон безнинг кам ёки ҳаддан ташқари фаол бўлган белгиларидан бири бўлиши мумкин.
▪️Бунда мутахассис назорати зарур.

✔️Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш.
▪️Кўп ичадиган ҳар тўрт кишидан бири депрессияга мойил.
▪️Баъзи одамлар стрессли вазиятлар туфайли спиртли ичимликларни кўпроқ ичишни бошлайдилар.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy




📍Эрталаб тетик уйғониш учун машқ

✅ Бунинг учун ҳар куни эрталаб шундай қилинг: 5 марта чуқур нафас олинг, 5 сония ушлаб туринг ва оғзингиз орқали бу нафасни чиқариб юборинг. Бунда симпатик асаб тизими, яъни энергия фаоллашади.

🔻Ётишдан олдин ҳам ушбу машқни такрорлаш орқали парасимпатик асаб тизимини фаоллаштириш мумкин. Бу соғлом уйқу кафолатидир.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


📍Тез юриш тана учун фойдали

👨‍🔬 Лестер университети мутахассислари 405 981 иштирокчининг генетик маълумотларини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишди.

✅ Тадқиқот давомида олимлар кўнгиллиларнинг теломерлари маълумотларига таяндилар. Теломерлар тана қаришининг асосий биомаркерларидир.

🟠 Олимларнинг фикрича, айнан тез юриш бу жараённи секинлаштириши мумкин, чунки у одамда теломерларни кўпайтиришга имкон беради.

✔️ Маълум бўлишича, тез юриш нафақат завқ бағишлайди балки саломатликни ҳам яхшилайди.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


📍Кальцийга бой маҳсулотлар саратон хавфини камайтиради

🥛Кальцийга бой овқатлар ва тола ошқозон-ичак саратони ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.

🥚 Буни америкалик олимларнинг статистик ҳисоб-китоблари тасдиқлайди, улар кунига тахминан 1200 мг кальций истеъмол қилган беморлар ўсимта касалликларидан 25 фоиз камроқ азият чекишини кўрсатди.

✔️ Бунинг сабаби шундаки, кальций саратон ҳужайраларининг фагоцитоз механизмларини тартибга солади, шунинг учун у саратоннинг олдини олиш воситаси ҳисобланади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


📍Ҳуснбузар келтириб чиқарувчи 5 асосий сабаб

▪️Нотўғри овқатланиш
Ҳуснбузар пайдо бўлиши учун хамирли, ширин ва ёғли овқатлар сабаб бўлади. Бироқ, бу учлик деярли ҳар қандай соғлиқ муаммоси учун ҳам асосдир.

▪️Нотўғри парвариш
Ёғли тери, айниқса, ёғ безларининг фаоллигини оширишга мойил. Шунинг учун у махсус парваришлаш воситаларига муҳтож.

▪️Гормонал номутаносиблик
Айнан у ўсмирлик даврида кучли гормонал ўзгаришлар содир бўлганда ҳуснбузарлар кўпайишига замин яратади.

▪️Эмоционал ҳолат
Муаммоли терига эга бўлган одам учун стресс кучли хавф омилидир.

▪️Иқлим омили
Иссиқ ҳавода ҳуснбузар тез-тез пайдо бўлади. Бунга сабаб тер ва косметика аралашиб, яллиғланишни қўзғатади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy




📍Зайтун мойи - эркаклар фойдали

🫒 Эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ атеросклероз ва шунга ўхшаш юрак-қон томир касалликларидан азият чекишади.

🫒Шунинг учун эркаклар учун бу касалликлар хавфини камайтирадиган озиқ-овқатларни ўз таомномасига киритиш жуда муҳим ва зайтун мойи улардан биридир.

🫒 У омега-3 ёғ кислоталарини ўз ичига олади, улар эса қон томирлари деворларидаги холестерин бирикмаларини эритади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


📍Жигар учун фойдали сабзавотли ичимлик

✔️ Жигар учун ҳақиқий шифобахш симузи тайёрлаш учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

🔸 3 та сабзи;
🔸 2 та яшил олма;
🔸 1 дона лавлаги;
🔸 яримта лимон (пўстлоғи олинган);
🔸 бир бўлак янги занжабил илдизи;
🔸 яшил салат ёки исмалоқнинг бир жуфт барги;

🟢Тайёрланиши:
▪️ Барча сабзавотларни ювиб, тозалагандан кейин блендерда майдаланг.
▪️ Концентрланган сабзавотли ичимликка 2 стакан сув қўшинг. Уни истакка қараб салқин ҳолда истеъмол қилинг ва ортиқчасини музлаткичда сақланг!

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


❓Инсультни қандай аниқлаш мумкин?

✔️Инсульт қуйидаги белгилар билан намоён бўлади:

🔻 тананинг бир томонида - қўл ёки оёқда тўсатдан увушиш ёки заифлик;
🔻 кучли бош оғриғи;
🔻 нутқнинг бузилиши;
🔻 кўриш ўткирлигининг пасайиши;
🔻 бош айланиши;
🔻 мувозанат ёки диққатни йўқотиш.

✅ Агар камида 2 та аломатни сезсангиз, у ҳолда тез ёрдам чақиринг.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.