HUMO раҳбариятида ўзгариш бўлиши мумкин"Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO тўлов тизими) бошқарувида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Хусусан, компания ташкил топгандан буён унга раҳбарлик қилиб келган Шухратбек Курбанов лавозимини тарк этиши мумкин. Шунингдек, жамиятнинг кузатув кенгаши ҳам сайланади.
Жорий йил 21 феврал куни "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO тўлов тизими) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади. Бу ҳақда компаниянинг тегишли эълони Корпоратив ахборот Ягона порталига жойлаштирилди. Йиғилиш кун тартибидаги масалалар орасида компания бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш ва жамиятнинг янги бошқарув раисини сайлаш ҳам бор.
Аввалроқ, "Миллий банклараро процессинг маркази" акциядорлик жамияти (HUMO тўлов тизими)ни 65 млн АҚШ доллар таклиф қилган "Paynet" АЖ сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, HUMO тўлов тизими 2024 йилнинг тўққиз ойида 120 млрд сўм, 2023 йилда эса 114,5 млрд сўм соф фойда олган.
〽️〽️〽️
Поделитесь:
https://t.me/joinchat/LQvp64sPGcg1MjUy| INSTAGRAM | САЙТ | TELEGRAM |