❓
Узумнинг фойдали жиҳатларини биласизми?
✍️ Шифокор Дилафрўз Мўминова:
📚Узум асосан август-сентябр ойида пишиб етилади. Биз ўзбеклар нонуштага нон билан узум истеъмол қиламиз. Узум калорияга бой бўлганлиги сабабли тушгача тўқ тутади.
🍇Таркибида А, С, В 6 витаминлари, фолат кислота, микроэлементлардан кальций, калий, магний, темир ва фосфор минераллари мавжуд.
‼️ Бундан ташқари, узум таркибида камёб модда - флавоноидлар бўлиб, улар қаришга, эркин радикалланишга қарши жуда кучли антиоксидант ҳисобланади.
☝️Кўпчилик узумни еганда данакчаларини чиқариб ташлайди.
✅ Данакчалари эса А, Е, К витаминлари ва жуда фойдали табиий ёғлар сақлайди. Бу моддалар эса инсон организми ҳужайраларини мустаҳкамлаб, кишини ёшартиради.
🍇Узум шарбати нафас сиқиши (астмада), юрак мускулларини мустаҳкамлайди, қон қўйилиши ва тромб ҳосил бўлишининг олдини олади, пешоб ҳайдайди, буйраклар ва ўт пуфаги фаолиятини ҳам яхшилайди.
KANALGA OBUNA BÒLING↙️↙️
@RETRO_QOSHIQ💽
@CHIROYLI_MAVRIZALAR@dunyo_kinosi_va_kino_dunyosi